Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий амалий тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар Сирдарёлик жарроҳлар ҳамроҳлигида Гулистон ва Оқолтинда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. 

Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий амалий тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар Сирдарёлик жарроҳлар ҳамроҳлигида Гулистон ва Оқолтинда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. 

http://t.me/malhamssb

Икки кундирки Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари , тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар Сирдарёда бўлиб туришибди. Улар  вилоятидаги вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, мазкур муассасаларнинг жарроҳлик бўлимида ишлаётган жарроҳлар учун маҳорат дарсини ташкил этди. Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволдаги беморлар билан учрашиб, ташхис натижасига қараб мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия марказига ошқозон яра хасталиги хуружи билан ётқизилган, 1998 йилда Сирдарё туманини Бахт шаҳрида туғулган Мадинабонуда лапаротомия операциясини, чап оёқ веналар варикоз хасталиги боис умумий хирургия бўлимида ётган, Сайхунободлик, 1981 йилда туғилган Уйғунда нарат усулида траянов операциясини, 1997 йилда Сайхунобод туманида туғилган, иккала оёқ веналари варикоз хасталиги ҳисобига мазкур марказ умумий хирургия бўлимида ётган Миркамолда клапп-нарат усулида иккала оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, қорин олд девори чурраси ташхиси билан мазкур бўлимга ётқизилган 1957 йилда Қозоғистон Республикасининг Еттисой туманидаги Атақонус овулида туғилган Зебо опада лапаротомия қорин парда орқа соҳасини ҳамда киста бўшлиғини очиш йўли билан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ушбу жарроҳлик амалиётларини Восит Воҳидов номли Республика хирургия илмий амалий тиббиёт марказ профессори Руслан Ефимович Лигай, Абдулла Мадриамов,  Баҳром Омонов, Юнус Назровлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказ хирургия бўлими бошлиғи, хирург Зоҳид Эркабоев, хирург Акмал Уралов, Эркин Алиқулов, Шуҳрат Деҳқоновлар ҳамроҳлигида ўтказди. Беморларни аҳволи анча яхши, ҳозир мазкур бўлимда шифокорлар назорати остида даволанмоқда.

Бугун мазкур марказ раҳбари, тиббиёт фанлар доктори Саидмурод Ибрагимов бошчилигидаги шифокорлар Оқолтин туманида ҳам бўлишди. Улар қон томир, хирургик, таянч аъзолари касалликларидан азият чекиб Келаётган ва диспансер назоратида турган 9 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, даволаниш бўйича маслаҳат берди.

Шундан сўнг, ижтимоий ҳимояга ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган 5 нафар беморларда қорин олд девор чурраси, сурункали тошли холецистит, гипертония касаллиги, семизлик, ўнг томонлама қийшиқ чов ёрғоқ чурраси, сурункали тошли холецистит, чап оёқ варикоз касаллиги билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётларини Тошкентлик жарроҳлар Гулистонлик ва Оқолтинлик жарроҳлар ҳамроҳлигида ўтказишди.

Муҳими, мазкур марказ олимлари томонидан Сирдарёда Сирдарёлик хирурглар ҳамроҳлигида ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиёти маҳаллий врачларни малакасини ошишида катта ёрдам бўлди.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page