Сирдарёда патронаж  хизматининг янги универсал-прогрессив моделига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Сирдарёда патронаж  хизматининг янги универсал-прогрессив моделига бағишланган йиғилиш ўтказилди

http://t.me/malhamssb

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли орасида учраётган юқумли ва юқумсиз бўлган касалликларни олдини олиш, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга намунали тиббий хизматни йўлга қўйишга қаратилган кўплаб қонун ости ҳужжатлари чиқарилиб, уни ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди.

Уни ижросини таъминлаш, амалиётга жорий этиш масаласи соҳа ходимларидан катта куч, ҳаракат ва билим, маҳорат талаб этади. Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган навбатдаги йиғилиш мавзуси ҳам худди ўша масалаларга бағишланди.

Ўтказилган йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази директори Барно Одилова, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди  Рихси Солиходжаева, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбархон Мирзахонов, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсонова, бошқарма бош ҳамшираси Рахима Сувонқулова, Аҳолини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш Сирдарё вилоят ҳудудий маркази бошлиғи Тожихон Ғоффорова, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика масалалари бўйича бош мутахассиси Фурқат Аслоновлар иштирок этишди.

Улар йиғилишда иштирок этган Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари, координаторлари, бош  ҳамшира, катта ҳамшираларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 ноябрь 2020 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ҳамда патронаж  хизматининг янги, жорий этилаётган универсал-прогрессив моделини мазмун моҳиятини тушунтириб беришди.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ,Болалар касалликларини интеграллашган усулда олиб бориш” стратегияси материаллари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси ҳамда Step by Step(ISSA) халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда патронаж ҳамширалар учун мўлжалланган “Парвариш масалаларида оилани қўллаб-қувватлаш” модулларини мувофиқлаштириш ва мослаштириш асосида “Бирламчи тизимда оналар ва болалар билан ишлаш бўйича патронаж ҳамширалари ишини ташкил этиш” мавзусида яратилган амалий қўлланма тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Йиғилишда йиғилиш иштирокчиларига, йиғилиш ташаббускорлари томонидан патронаж хизматининг универсал-прогрессив модели, уни амалётга жорий этиш йўллари , вилоят, ҳудуд, ҳудуддаги муассаса, муассасага қарашли аҳоли яшаш пунктининг жойлашган жойи, кўча, хонадон, хонадон соҳиби ҳамда хонадон аъзоларини кодлаштириш йўллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ПЕН-протоколида кўрсатилган масалалар бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

-Бу янги патронаж хизматининг универсал-прогрессив модел тизимнинг афзалликлари ниҳоятда кўп. Марказий ва Шарқий Европада, шу жумладан, Ўзбекистонда олиб борилган изланишлар натижасига кўра хонадонларда ўтказиладиган патронаж ташрифларининг ҳаддан ташқари яъни 5 ёшгача бўлган болалар учун 26 мартадан кўп амалга оширилгани патронаж хизмати сифатини сусайишига сабаб бўлаётган эди, -деди йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди  Рихси Солиходжаева.-Чунки ташрифлар қисқа муддатли бўлсада, ҳамширалар бор вақтларини боланинг жисмоний саломатлигини баҳолашга, болани навбатдаги эмлашга, кўрикка таклиф қилишга, қолган иш вақтини болани тиббий ҳужжатларини тўлдириш, тиббий кўрик вақтида шифокор берган тавсияни бажаришга сарфлаган. Янги, жорий этилаётган патронаж хизматининг универсал-прогрессив модели амалиётга жорий этилгач кўплаб муаммолар ечим топади. Ортиқча ва бесабаб вақт йўқотилмайди. Ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизматини янги учта турдаги модели асосида хизмат кўрсатишади. Биринчи модел, универсал модель бўлиб, бу барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатув билан қамраб олади ва уларга маълум ёшга етганга қадар ҳолатлардан хабар олиниб, хизматлар кўрсатилса, иккинчи прогрессив яъни мақсадли модель орқали алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганлар кузатувга олинади, учинчи модель-патронажнинг аралаш модели бўлиб, унда патронаж хизмати ходими “хонадонга ташриф”ларни ўз ичига олувчи аралаш   ва мақсадли моделларнинг афзаллик томонларини бирлаштириб, чекловларни енгиб ўтиб, хизмат кўламини оширади. Бу эса ўз самарасини кўрсата бошлайди.

Бир сўз билан айтганда, патронажларни янги универсал-прогрессив модел бўйича билимлари оширилади. Улар учун қисқа курслар ташкил этилиб ўқитилади. Натижада болалар саломатликларини асраш, уларни оптимал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида ғамхўрлик қилишлари, ҳар хил ижтимоий иқтисодий қийинчиликлар, руҳий стресс ҳолатлар ва бошқа ноқулайликлар барҳам топади. Бола, ота-она, оила ва жамият тарафдан ижобий натижаларга эришиш имконини беради.

 Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

 



Report Page