Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлар Давлат тиббий суғурта механизмлари бўйича ўз билим ва малакаларини оширишди

Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлар Давлат тиббий суғурта механизмлари бўйича ўз билим ва малакаларини оширишди

http://t.me/malhamssb

Гулистон шаҳрида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ТВМОИ ОМХ кафедраси мудири Рихси Салихажаева бошчилигидаги мутахассислар Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларда фаолият олиб бораётган ўрта тиббиёт ходимлар учун "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишда бош ва катта ҳамширалар ишини ташкил этиш" мавзусида ўқув курсини ташкил этди.

 Бу ўтказилган ўқув амалий курсида пойтахтлик мутахассислар, Президентимизни 2018 йилнинг 7 декабридаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни ҳамда 2020 йилнинг 12 ноябридаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, фармон ва қарор бандларида келтирилган вазифалар, уни бажаришда ўрта тиббиёт ходимларининг роли, амалга ошириш механизмлари тўғрисида тула-тўкис маълумот бериб қолмай, Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимларни бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантирилишига амалий ёрда беришди.

 Ўқув амалиётидан сўнг Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимларни  Президентимизни Давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича берган топшириқ ва вазифалар борасидаги  билим ва тажрибалари ошди.

 Бу эса Сирдарёда янгитдан тажриба-синов лойиҳаси асосида жорий этилаётган, 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарёда тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва тезлаштиришда, Давлат суғурта тиббиёти тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришишда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишда жуда қул келади. .

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page