Сешанба “Туз ва шакарни чеклаш куни”

Сешанба “Туз ва шакарни чеклаш куни”

https://telegra.ph/SSB-03-0

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий каналига уланиш учун: http://t.me/malhamssb

Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказнинг малакали мутахассислари ҳар бир киши истеъмол қилаётгани туз ва шакар меъёрини назорат қилиб бориши лозимлигини таъкидлашмоқда.

Егуликдаги туз миқдорини ўлчашнинг имкони бўлмаганлиги туфайли тузламалар, помидор шарбати, яримтайёр гўшт маҳсулотларини чегаралашга ҳаракат қилиш лозим. Агар буйрагингиз безовта қилса ёки ортиқча вазн қийнаётган бўлса, кундалик таомномангизда туз ва шакар миқдорини камайтиришингиз лозим, дейди ўлар.


 Бироқ улардан буткул воз кечиш ҳам ярамайди. Чунки глюкоза организмимизга фойда келтиришига қарамай, шакар таркибида на витаминлар, на микроэлементлар ва на бириктирувчи тўқималар бор. Шу боис у организм учун ўта зарур маҳсулот ҳисобланмайди. Бундан ташқари, инсон организми бошқа маҳсулотлардан ўзига керакли глюкоза ва фруктозани ажратиб олиш хусусиятига эга. Демак, шакар истеъмолидан бироз тийилсак, танамиз биздан хафа бўлмайди.

Шу муносабат билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида сешанба "Туз ва шакарни чеклаш куни"шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Малакали мутахассислар эса тадбир иштирокчиларига шакар ва тузнинг инсон саломатлигида тутган ўрни хусусида тўла тўкис маълумот беришди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий каналига уланиш учун: http://t.me/malhamssb


 

 


Report Page