Ховоснинг “ШАРҚОБОД”ида тиббий кўрик ташкил этилди
http://t.me/malhamssb
Сўнги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида чин маънода айтганда катта ўзгаришлар кузатилди. Фақат орзу қиладиган ва телеэкранларда кўрадиган замонавий, энг сўнги русумдаги тиббий аппаратуралар чекка ҳудудларда жойлашган туман тиббиёт марказларидан тортиб, қишлоқ оилавий шифохонаси, қишлоқ врачлик пунктларига кириб борди. Бу имкониятлардан, қулайликлардан, малакали тиббий хизмат турларидан эса ана шундай ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳам баҳраманд бўлишмоқда.
Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан чека ҳудудларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкил этилаётгани аҳолини саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беряпти.

Яқинда Ховос туманнинг чегара ҳудуди ҳисобланган Шарқобод маҳалласида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ишлаётган малакали шифокорлар жамоаси тамонидан ана шундай, навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилиб, маҳалланинг хар бир фуқароси тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларни соғлиқлари билан боғлиқ муаммолар атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан эса аҳоли мамнун бўлди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати