Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатдаги ўқув-амалий семинар ўтказилди

Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатдаги ўқув-амалий семинар ўтказилди

http://t.me/malhamssb

Юртимизда, қолаверса Сирдарёда ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиниши натижасида бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизими вужудга келмоқда. Республикамизда биринчилардан бўлиб вилоятда иккита синов лойиҳа ишлари амалга оширилади. Давлат тиббиёт суғурта тизими жорий қилиниб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида “Гулистон тиббиёт кластери” барпо этилади.

Энг муҳими, аҳолига саломатлигини асраш ва касалликларни барвақт аниқлаш, эрта ташхис қуйиш ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қуйилади.

Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган навбатдаги ўқув ва амалий семинарда ана шу масалалар илгари сўрилди. Унда марказ бош шифокори Зоҳид Эркабоев, марказ хотин-қизлар қўмитаси раиси Зиёда Пирназарова, врач эпидемиолог Ўмар Саитмуродов, марказ бош ҳамшираси Комила Маражаповалар иштирок этиб, Президентимизнинг Олий Мажлис сенатига йўллаган мурожаатида илгари сурилган долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масалалар, соҳага оид фармон ва қарорларда, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари ва «Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси»да белгилаб берилган ва кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги тўғрисида ўқув-амалий семинар иштирокчиларига маълумотлар беришди.

Ўтказилган ўқув-амалий семинарда шифокорлар, навбатчи ҳамширалар, муолажа,боғлам, реанимация бўлими бош ҳамширалари ва ёрдамчи ҳамширалар, лаборатория бўлими мудири ва лаборантлар иштирок этди.

Улар соҳага оид муҳим ҳужжатлар, унда кўрсатилган вазифалардан хабардор бўлишди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


Report Page