Сирдарёлик хирург, уролог ва нейрохирурглар малака оширишди

Сирдарёлик хирург, уролог ва нейрохирурглар малака оширишди

http://t.me/malhamssb 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12 ноябридаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва тиббиёт муассасалари ходимларининг малакавий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошишириш институтининг "Шошилинч тиббий ёрдам" кафедраси ходимлари, профессор Ф. Алиджанов, кафедра ассистенти  Р. Мадиев ва доцент  Ш. Назаровлар томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали базасида 2020 йилнинг 25 декабридан 2021 йилнинг 22 январигача "Шошилинч хирургия" курси бўйича бир ойлик сайёр цикл ўтказишди.

 Сайёр циклда вилоят тиббиёт муассасаларининг хирург, уролог ва нейрохирурглари қатнашишди ва ўз билим ва малакаларини оширишди.

Назарий машғулотлар, амалий маҳорат дарслари билан бирга олиб борилди. Айниқса замонавий юқори технологик асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда бир неча беморда операция муолажалари ўтказилди ва беморлар соғлом ҳаётга қайтарилди.

 Келгусида бундай замонавий даволаш усулларини туман тиббиёт марказларида бажариш учун дастлабки қадамлар ташланди, яъни ўқув курсида қатнашган шифокорлар ҳам амалий, ҳам назарий кўникмаларга эга бўлишди.

 

Юсуф Мирхонов,

 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Сирдарё филали жарроҳи

Report Page