Онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган 4,5 миллиард сўмлик Терабалт нур аппарати Сирдарёда фойдаланишга топширилди
http://t.me/malhamssbОнкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган 4,5 миллиард сўмлик Терабалт нур аппарати Сирдарёда фойдаланишга топширилди
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, ҳаттоки чекка ҳудудларда ҳам ривожланган тиббий хизмат турларини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилоят филиалига нур терапия аппаратининг ўрнатилиши вилоят аҳолисига мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконини берди.
Мазкур филиалида ўтган йили 3 минг нафардан ортиқ бемор даволанган бўлса, уларнинг аксарияти нур терапияси олиш учун пойтахтга боришига тўғри келган эди. Энди эса овора ва сарсон бўлмайдиган бўлишди. Чехия давлатидаги UJP PRAHA фирмасидан Ислом тараққиёт банкининг 4.5 миллиард сўм пул маблағи ҳисобига келтирилган Терабалт нур аппаратини ўрнатиш ишларини Белорусиялик мутахассислар ниҳоясига етказишди.
Муҳим яна бир жиҳати эса, Янги ускуналарни ўрнатишда хавфсизлик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят ҳокими бинони қайта таъмирлаш учун 200 млн сўм қўшимча пул маблағ ажратди. Қолаверса 2 метрлик қалин девор ичига ўрнатилган мосламани ишлатиш учун 3 нафар марказ ходими Россиянинг Минск шаҳрида, 4 нафар ҳамшира Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида малака ошириб келишди.
Бугун ушбу ускунани фойдаланишга топшириш тадбири мазкур филиалда бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев, филиал директори Сундр Урунбаев, филиалнинг шифокор ва ҳамширалари иштирок этишди.
-Очиғини айтиш керак, -деди тадбирда филиал директори Сундр Уринбоев.-Бизни филиалда шу бугунги кунга қадар беморларни даволашда химия терапия усулидан фойдаланиб келинаётган эди. Нур терапия муолажалари учун беморларимизни Тошкентга боришига тўғри келарди. Чунки нур терапия- онкологик беморларни даволашдаги асосий усуллардан бири ҳисобланади. У жарроҳлик усули билан бирга комбинацияланган ва алоҳида шаклда қўлланилади. Бу ускуна билан ишловчи уч нафар мутахассисимиз, физик Даврон Назаров, Жаҳонгир Хужаёров, радиолог шифокор Икром Эргашевлар Белоруссиянинг Минск шаҳрида , ҳамшираларимиздан Насиба Ортиқова, Муҳайё Мирзақулова, Хуршидда Набиева, Зебинисо Кенжаевалар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида ўз малакаларини ошириб келишди. Муҳими, энди ушбу ускуна орқали даволаш ишларини бошлаймиз. Беморларимизни, йўл юриб, сарсон бўлишига ҳожат қолмайди. Улар Сирдарёни ўзида ушбу муолажаларини олишади. Даволаш самарадорлиги ортиши билан бирга, беморларни ремиссия даври узайиб, ҳаёт сифати яхшиланади.
Бир сўз билан айтганда шифохонада 106 нафар тиббиёт ходими фаолият юритади. Ҳар гал янги ускуналар келтириши жамоага қувонч олиб кириб қолмай, ишни енгиллашишига ва онкологик касалликлар билан касалланган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошишига ёрдам беради.
Хулоса ўрнида айтганда, онкологик касалликларни олдини олиш ва даволаш мақсадида Сирдарёда муҳим қадам ташланди. Бундай юқори технологияга асосланган, инновацион ва замонавий ускуна билан таъминланиши Давлатимиз раҳбарининг, қолаверса Сирдарё вилоят ҳокимлигининг халқмиз саломатлигини сақлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати маҳсули деса бўлади.
Ғулом ПРИМОВ, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмат