СПЕРМАГРАММА ТАҲЛИЛИ
@ginekologimЭнди спермаграмма таҳлили натижасида шифокор қўядиган ташхислар ҳақида умумий ва қисқача маълумот берамиз. Хулоса бериш учун асосий қуйидаги 3 та кўрсаткич эътиборга олинади.
1. Миқдори (яъни 1 мл даги сперматозоидлар миқдори)
2. Ҳаракатчанлиги (фаол, шартли фаол ва ҳаракатсиз, ўлик сперматозоидларнинг фоиздаги улуши)
3. Тузилиши (соғлом ва нуқсонли сперматозоидларнинг фоиздаги улуши)
Бундан ташқари сперманинг ёпишқоқлиги, уруғ суюқлиги умумий миқдори, спермадаги эритроцит ва лейкоцитлар миқдори каби кўрсаткичлар ҳам ташхис қўйишда эътиборга олинади.
Шифокор−мутахассис спермаграмма таҳлилини текшириб қуйидаги ташхислардан бирини қўяди:
Нормозооспермия — барча кўрсаткичлар меёрда бўлганда, яъни соғлом;
Олигозооспермия — сперматозоидларнинг 1 мл даги миқдори 20 миллион донадан кам бўлса;
Тератозооспермия — сперматозоидларнинг кўп қисми (50%дан кўпроғи) бошча ва думча қисмлари нуқсонли бўлса;
Астенозооспермия — сперматозоидлар ҳаракатчанлиги паст бўлганда (бунда юқоридаги кўрсаткичлар, яъни миқдор ва тузилиш меъёрда бўлганда);
Олигоастенотератозооспермия — юқоридаги уччала ҳолтада ҳам меъёрдан четлашиш бўлганда;
Азооспермия — уруғ суюқлигида сперматозоидларнинг умуман бўлмаслиги;
Аспермия — уруғ суюқлигининг (сперма) бўлмаслиги;
Олигоспермия – уруғ суюқлиги миқдорининг меъёрдан камлиги;
Акинозооспермия – аксарият сперматозоидларнинг ҳаракатсиз бўлиши;
Акиноспермия – барча сперматозоидларнинг ҳаркатсиз бўлиши ва уруғлантириш қобилиятининг бўлмаслиги;
Некрозооспермия – аксарият сперматозоидларнинг ўлик ҳолатда бўлиши;
Некроспермия – барча сперматозоидларнинг ўлик ва уруғлантиришга яроқсиз бўлиши.
Репродуктолог ва гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА тайёрлади
Каналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ