СПА салони ва Сауна ниқоби билан фоҳишахона ташкил этиш, сақлаш ва шуғулланиш ҳолатларига чора кўрилди 

СПА салони ва Сауна ниқоби билан фоҳишахона ташкил этиш, сақлаш ва шуғулланиш ҳолатларига чора кўрилди 

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Тадбир натижасида Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида 3 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора қўрилиши таъминланди.

Масалан, Ангрен шаҳар «Дукент»қўрғонида яшовчи 1974 йилда туғилган Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга МЖтКнинг 190-моддасига кўра тегишди ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page