СОЯ ЭКИШ МАВСУМИ

Навоий вилоят агрохизматлар маркази томонидан Хатирчи туманидаги кластер ва фермерлар томонидан соя экиш ишлари бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан кластер ва фермер хўжаликлари томонидан соя экиш ишларига ўта масъулият билан ёндошиб, омилкорлик билан иш кўришлари натижасида, олим ва мутахассисларнинг тавсиялари ҳамда илғор тажрибаларга таянган ҳолда амалга оширилмоқда.
Хатирчи тумани, “Зарафшон” ҳудудидаги “Севара Гулмира” фермер хўжалигининг 22 гектарлик майдонларида соя экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Навоий вилоят агрохизматлар маркази директори Ҳ.Зарипов томонидан тавсиялар берилди.
