СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ХАЛҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЁДГА ОЛАМИЗ

СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ХАЛҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЁДГА ОЛАМИЗ

IIdiz


Хуллас, фақат фактлар. Совет ҳукумати нимадан бошланганди? Қизил террордан – большевиклар “инқилоб душманларини”,  уларни синфий белгиларга кўра саралаган ҳолда, мунтазам равишда йўқ қилиб келди: бутунбошли қишлоқ ва оилалар, зиёлилар қатлами, дворянлар, савдогар аҳли, казак ва деҳқонлар отиб ташланди.  

Тарихчи Волковга кўра, ўлдирилганлар сони чамаси икки миллион бўлган. 

1919 йил охирида генерал Деникинь томонидан тузилган махсус комиссия фақат 1918-1919 йилларда Совет ҳукумати қўлидан ҳалок бўлганларнинг сонини аниқлаган: 1.766.188 киши (260.000 аскар ва 54.650 офицер, 1,5 минг руҳоний, 815 деҳқон, 193 минг ишчи, 59 минг полициячи, 13 минг йирик ер эгаси ва 370 мингдан ошиқ зиёли ва буржуазия вакилларини қўшиб ҳисоблаганда).


Энди бу ёғига болшевиклар томонидан атайдан режалаштирилган 20-30-йилларда Волгабўйи, Уркаина, Қозоғистондаги очарчиликларни кўриб чиқамиз.

Волгабўйида 1921-1922 йиллардаги очарчилик 5 млн кишини ёстиғини қуритди. Бунинг асосий сабаби – озиқ-овқат развёрсткасидир (қизиллар деҳқонлардан мажбурий равишда уларнинг нонини тортиб олиши). Одамлардан нафақат нон, балки барча озиқ-овқат заҳиралари тортиб олинган. 

Сўнг 1932-1933 йилларда очарчилик бўлди, бунинг натижасида 7 млн киши нобуд бўлди. Нонсиз қолган деҳқонлар бир неча ойлардан сўнг ўлим топди. Аксарият ўзини каннибализмга урди, вазият ҳатто ўз фарзандини ҳам ейишгача олиб борган.

Бу билан параллел ҳолда халқни жуда даҳшатли оммавий талаш бўлиб ўтди – ленинча “талаганни тала” шиори ҳаётга тадбиқ қилинган ҳолда хусусий мулк буржуа сарқити деб эълон қилинди. Большевиклар оммавий равишда меҳнаткашларнинг хусусий мулкларини, уларни бировларни эксплуатация қилиш орқали ўзлаштиргансан баҳонаси остида, тортиб олди.

Бунда большевиклар хусусий мулк кишининг ўз меҳнати ортиданми ёки бировларни эксплуатация қилиш орқали келганига аниқлик киритмаган. 

Натижада одамлардан мажбурий равишда бойликлар, пуллар, мулклар, санъат асарлари, қимматбаҳо буюмлар, чорва, транспорт ва ҳ.к. тортиб олинди.

Буларнинг бари коммунистлар томонидан амалга оширилиб, давлат (аслида партия) мулкига айлантирилди, лекин асосий қисми арзимаган пулга Ғарбга сотиб юборилган. 

Совет ҳукуматининг яна бир жинояти – меъморий иншоотлар, архитектура дурдоналари, ибодатхоналар бутун СССР бўйлаб оммавий яксон қилинди. Коммунистлар томонидан ўн минглаб ибодатхоналар, соборлар, масжидлар бузиб ташланган. Улар билан биргаликда тарихимиз битилган шоҳ асарлар ҳам йўқ қилинди. Натижада ҳозирда яшаётган миллионлаган авлодлар ўз аждодларидан, уларнинг ким бўлгани ва кимларга тегишли бўлганидан ажраб қолди.

30-йиллар қатағони тўғрисида кўп ёзилган. Бу мавзу бўйича баҳслар ҳали давом этади. Лекин қанча одам ҳалок бўлгани, у 5 млн бўладими ёки 25 млн, аҳамияти йўқ. Манави ҳақиқат муҳим: совет ҳукумати олим, шифокор, муҳандис, муаллим, зиёлилар қатлами вакиллари, руҳонийларни полигонларда отиб ташлаган. Бундай полигонлар бутун Иттифоқ ҳудуди бўйлаб сочилиб ётган: Коммунарка, Бутовский, Сандармох, Пивовариха, Ягуновка, Койранкангас, Куропати, Золотая горака ва тағин юзлаб шундай полигонлар 30 йилларда совет халқининг оммавий қатағон қилинганига исбот бўлиб хизмат қилади. 


Яна бир жиноят – бу оммавий порахўрликдир, бу тўғрида бугунги кунда гўёки Собиқ Иттифоқ даврида порахўрлик бўлмаган, деб айтишмоқда. Бу одамларни янглиштирадиган навбатдаги афсонадир. 1940 йиллар охирида (!) СССР прокурори Григорий Сафановнинг махфий докладидан шу нарса хулоса қилинадики, бутунбошли совет суд тизими юқоридан пастгача порахўрликка ботиб кетган, СССРда порахўрлик, лавозимларни сотиш гуллаб-яшнаган. Лекин оддий одамларга бундай нарсалар мавжуд эмаслиги ҳақида қулоғига қуйилган. 

Фақатгина 80-йилларда Георгадзе, Медунова, Шёлокова каби “дело”лар ҳақида юқори овозда гапирила бошланганда, буни ҳамма билди.

Бу одамлар аслида совет халқига эмас, ўзининг чўнтагига хизмат қилган, тинтув жараёнида уларда миллионлаб пуллар, йирик суммалардаги валюталар, ўнлаб килограмм қимматбаҳо тошлар, нодир санъат асарлари топилди.

Қизиққанлар ўзлари шунга ўхшаш ишлар билан танишиб чиқишлари мумкин, масалан, “балиқ иши” (“Океан”), пахта иши, сочи-краснодар иши, озарбайжон иши, №1 гастроном иши, совет миллицияси порахўрлиги тўғрисида волгоград иши сингари.

1969 йилда СССР бўйлаб “озарбайжон иши” ўт олдики, бунда юқори лавозимга эга бўлишнинг нарҳ-наволари маълум бўлди. Судя бўлиш баҳоси 30 минг рубль бўлган, райком котиби лавозими учун эса 100 минг ташлаш керак бўлган. 

Москвада магазин директорлиги учун 10 мингдан 30 минг рублгача тўлашган (товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда). Мамлакат бўйлаб ўртача ойлик эса 100 рубль бўлган.

Совет ҳукуматининг навбатдаги жинояти – бу ҳақиқий қулчилик ва халқ меҳнатини ўзиники қилиб олишдир. 

Совет колхозларида одамлар пул учун эмас, балки иш (меҳнат) куни учун ишлаган – қайдномага “галочка” тушиши учун. 60-йиллар охиригача маошни дон ёки тариқ кўринишида олишган. 

СССРдаги кўплаб ишлаб чиқарувчи обьектлари ёлғон чақув билан ноҳақдан зиндонга ташланган миллионлаб махбуслар томонидан бунёд қилинган.

Етарли даражада маълумки, айнан СССР махбуслари Беломор-Болтиқ канали, Москва канали, Волго-Дон канали, Нориль тоғ-металлургия комбинати, Волга, Жигули, Углич, Рибин ва бошқа шу каби иншоотларни бунёд қилган. 

Халқни оммавий криминаллаштириш – бу совет ҳукуматининг яна бир жиноятидир. 

Ахир ҳеч қачон Россия ва қўшни ўлкаларда бу даражада кўпсонли турма ва лагерлар бўлмаган. Агар подшо Россияси даврида махбуслар жазо ўтайдиган лагерлар 200 миндан ошмаган бўлса, СССРда буларнинг адади йилдан йилга ўсиб борган. 

Натижада 60-70 йилларга келиб, ўн миллионлаб совет фуқаролари ҳибсга ташланди. Бу жиноятнинг муқаррар равишда доимий ўсишига олиб келди. 

Советларнинг халққа қарши ҳаракатларини эслай туриб, оммавий ичкиликбозликни эсламасдан бўлмайди. Деярли барча совет комедияларида, 50-йиллардан бошлаб, ароқ дарё бўлиб оқади. 1970-йиллар охирига келиб СССРда спиртли ичимликлар истеъмоли мамлакат тарихидаги рекорд даражага етди. Илгари Россия империясида алкогол истеъмоли киши бошига йилига 5 литрдан ошмаган бўлган.


КПСС МК Политбюро аъзолари М.С. Соломенцев ва Е.К. Лигачёв шуни билдиришдики, совет иқтисодиёти стагнацияси сабабларидан бири “коммунизм қуриш”нинг маънавий-ахлоқий қадр-қийматнинг оммавий қулашида ҳамда мехнатга хўжакурсинида муносабатда бўлишдадир – бунга асосий сабаб оммавий ичкиликбозликка берилишдир.

Бу ҳақда эсламасликнинг иложи йўқ: СССРда режимга қарши борганлар мажбуран руҳий хасталар касалхонаси орқали жазоланган. Бундай жазони Собиқ Иттифоқда таҳминан 2 млн киши ўтаган.


Буни ҳам эсламасликнинг иложи йўқ – Компартия томонидан истеъмол махсулотлари ва товарлар тақчиллиги сунъий равишда хосил қилиндики, бу аҳолини оддий нон ва сут учун турнақатор навбатларда туришга мажбурлади. 

Бинойидек гўштга етиш катта омад ва камдан-кам ҳолат бўлган. Турли даврларда товарлар сотуви “талон” ёки рўйхат бўйича берилди, масалан, бир қўлга 1 килодан оширмаган тарзда. Бу ҳақиқий лагернинг ўзгинаси.

Бу каби мисолларни яна ва яна беравериш мумкин: даҳшатли шароитдаги роддомлар, қаттиқ цензура, коммуналкалар ва кўплаб бошқа нарсалар.

Афсуски, аксарият ватандошларимиз коммунистик тузумнинг халққа қарши амалга оширган ҳақиқий жиноятларини ҳеч қанақасига тушина олмайди. Гарчи кўплаб бошқа мамлакатларда аллақачон кўзлар очилган бўлса ҳам. Масалан, 1993 йилда Чехияда “Коммунистик режимнинг қонунга хилофлиги тўғрисида Қонун” қабул қилинди, унда дейиладики: “Чехословакия Коммунистик партияси, унинг раҳбарияти ва аъзолари 1948-1989 йиллар ичида ҳокимият тепасида амалга оширган усуллари, айниқса анъанавий европача цивилизация қадр-қимматларини программалаштирилган ҳолда яксон қилгани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини онгли равишда бузгани, руҳий ва иқтисодий таназзул, тарбия, таълим, илм-фан ва маданият суиъстемоллиги, табиатни аёвсиз битиргани учун жавобгардир.”

1989 йилда Руминияда халққа қарши жиноятлари, қатлиоми, иқтисодни издан чиқаргани учун Руминия Компартияси МК Бош Котиби Николай Чаушеску ва рафиқаси Елена отиб ўлдирилди. 

2014 йилда Кампучия коммунистик парятиясининг собиқ раислари – қизил кхмерлар Нуон Чеа, Та Мок, Иенг Сари, Кхиеу Сампхан ва бошқа сафдошлари инсониятга қарши жиноятлари ва Комбоджа халқининг геноциди учун махсус суд билан умрбод озодликдан махрум қилинди. 


Мақола “ILDIZ” телеграм каналида ўзбек тилига ағдарилди.

Report Page