SOROVNOMA

SOROVNOMA


Кеча 17 июнь куни GENERALISSIMUS каналида "Халқ қабулхоналари ёпилса, кимдир зарар кўрадими?" деган мавзуда сўровнома ўтказилган эди.

Сўровнома натижасига кўра 13 мингдан ортиқ қатнашган обуначиларнинг фақатгина 11% қисми Халқ қабулхоналари керак деган фикрни билдиришган.

Бироқ қолдирилган изоҳлардаги барча ижобий фикрлар ўчирилиб, фақатгина негатив фикрлар қолдирилган. Ундан ташқари ижобий фикр билдириб изох қолдирганлар блокланган. Бу канал кимларнингдир буюртмасини бажармоқдами?

2017 йилдан буён биргина Тошкент вилоятида Халқ қабулхоналари томонидан қанчадан-қанча масалалар ижобий ҳал этилиб келинмоқда.

Мисол учун, Қуйи Чирчиқ тумани Халқ қабулхонаси ташаббуси билан 2024 йилнинг январ ойида “Хўжапискан” МФЙ ҳудудидаги 46-мактаб биноси иссиқлик тизими тўлиқ таъмирдан чиқариб берилган.

Жорий йилнинг март ойида Қуйи Чирчиқ тумани “Машраб” МФЙ Матонат ва Тўмарис кўчаларига, “Пахтачи” МФЙнинг Жалойир кўчасига тоза ичимлик суви тортилган. “Боғистон” МФЙнинг ичимлик суви таъминоти таъмирдан чиқарилган.

Тошкент тумани 3-сектор ҳудудидаги Қир-ариқ маҳалласида чиқиндихонага айлантирилган зовур бевосита туман Халқ қабулхонасининг ташаббуси билан тозаланиб, “яшил макон” дастури доирасида кўкаламзорлаштириш ҳамда маҳаллий аҳоли учун "Work out" спорт майдончаси қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Қибрай туман Халқ қабулхонаси томонидан Қибрай туман “Нурафшон” МФЙда яшовчи ёлғиз аёл Д.Ишмухамедовага уй-жой қуриб берилди, ҳозирда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалла еттилик билан ижтимоий объектлар ўрганилганида Қипчоқ маҳалласидаги тиббиёт пунктининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган, бунинг натижасида тиббиёт пункти газ ва ичимлик суви тармоқларига улаб берилган.

Чирчиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан Чирчиқ шаҳар, “Кабутар” МФЙ, 4-кичик туман, 58-уй, 27-хонадонда яшовчи 1969 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Золников Валерий Владимировичнинг хонадони таъмирлаб берилган.

Бундан ташқари Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани “Пангат” МФЙ, Пангат қишлоғида яшовчи фуқаро Тўлаганов Алишер Шодиевич ва бир гуруҳ фуқаролар (27772-xq/24) "Қишлоғи ҳудудидаги сойдан сел сувлари келиб, йўлни бузиб кетганлиги ва аҳоли сойдан ўтишга қийналаётганлиги сабабли сел йўлини бошқа томонга ўзгартириб беришни сўраб" қилган мурожаати Халк кабулхонаси томонидан назоратга олиниб ижобий ҳал этилган.

Самарқанд вилоят ҳокимининг жорий йилнинг 8 июнь кунида Нуробод тумани "Нурдум" маҳалласидаги сайёр қабулида фуқаро Норчаев Рамазон ва бошқалар Нурдум маҳалласида электр қуввати 90 Втгача пасайиб кетганлиги ва бундан аҳоли азият чекаётганлигини билдириб маҳаллага 2 дона юқори кучланишдаги янги трансформаторлар ўрнатилишига ёрдам сўраб" мурожаат қилишган, мурожаатга асосан маҳаллага 10 июнь куни 2 дона янги 160 Квтлик транформатор ўрнатилиб, 2300 дан ортиқ аҳолиниг розилигига эришилди.

Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 441 нафар фуқаронинг оилавий шароити ўрганиб чиқилиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашига таклиф киритилган. Ушбу таклифлар асосида даволаниш ва уй-жой таъмири учун фуқароларга вилоят бюджетидан 3 050 000 000 (уч миллиард эллик миллион) сўм маблағ ажратиб берилган.

Хусусан, Арнасой тумани Дўстлик МФЙда яшовчи Омонгул Хидированинг (28627-ssq/24) фарзандининг қулоғини операция қилдириш бўйича мурожаатига асосан Халқ қабулхонаси ва маҳалла еттилиги томонидан фуқаронинг оилавий шароити ўрганиб чиқилган ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорига асосан вилоят бюджетидан 80 млн сўм ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, Зарбдор тумани “Оқар” МФЙда яшовчи Жибак Базарованинг фарзанди Базаров Абдуманноннинг буйрагини кўчириб ўтказиш учун моддий ёрдам сўраб қилган (8083-ssq/24) мурожаатига асосан 50 млн сўм ёрдам берилиши таъминланган.

Шу каби ижобий ишлар барча туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан амалга оширилмоқда.

Республика бўйча минглаб бундай мисолларни келтиришимиз мумкин.

Report Page