СОЛИҲ АМАЛ ҚИЛУВЧИЛАР ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ЎЗИГА НИСБАТАН МУҲАББАТНИ СОЛАДИ

СОЛИҲ АМАЛ ҚИЛУВЧИЛАР ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ЎЗИГА НИСБАТАН МУҲАББАТНИ СОЛАДИ

@muxlisuz

Аллоҳ Марям сурасининг 96-оятида бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا

«Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур» (Марям сураси, 96-оят).

Нима учун, намозимизда хушуъ, дуоларимизда тазарруъ йўқ. Иймон ҳаловати ҳис қилмаганимиздан, намоз ўқисакда, Аллоҳ қайтарган гуноҳларни қиламиз. Бунинг сабаби битта: Қалбимизда Аллоҳ солиши керак бўлган муҳаббат йўқ.

Бу муҳаббатни Аллоҳ солиши учун солиҳ амалларни кўпайтиришимиз керак. Фарз намозлари билан кифояланиб қолмасдан, нафл намоз ўқишга одат қилишимиз лозим.

Закот бериш билан кифояланиб қолмасдан, ҳадя эҳсонлар қилиш керак.

Рамазон рўзаси билан кифояланиб қолмасдан, нафл рўзаларни кўпайтириш керак.

Ота-онамизни хизматларини қилиб, дуолари олиб, уларни хурсанд қиладиган ишларни қилишимиз керак.

Уйдаги хизматимизда шай турган аёлларимизни, фарзандларимизга вақт ажратиб уларни хурсанд қилайлик. Бу ишлар кўринишидан оддий бўлса-да, бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган энг буюк ишлардир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси қудусийда:

لَا يَزَالُ الْعَبْدُ يَتَقَرَّبُ إِليَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى يُحِبُّنِي وَأُحِبُّهُ

«Аллоҳ: “Бандам нафл ибодатлар яъни солиҳ амаллар қилиш ила менга яқинлашаверади. Ҳатто у мени яхши кўради ва мен уни яхши кўраман”, деди», деганлар.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг 
"ИЛОҲИЙ ҚОНУНЛАР" китобидан



Report Page