СОЛИҚЧИЛАРГА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛДИ.

СОЛИҚЧИЛАРГА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛДИ.

Сайлов—2019



Мамлакатимиз жуда катта сиёсий жараён арафасида турибди. Жумладан, жорий йилнинг  22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди. Мазкур сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши кутилаяпти. Хусусан, сайлов кодексининг қабул қилиниб, бу йилги сайловлар ушбу кодексда белгиланган меъёрлар асосида ўтказилмоқда.


Хабарингиз бор, фуқароларнинг хуқуқий онгини ва маданиятини юксалтириш ҳамда  уларнинг сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан мамлакатимизда 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” эълон қилинган эди.

Мазкур ойлик муносабати билан  Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари, меҳнат жамоаларида сайлов кодекси мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, сайловларнинг мамлакатимиз сиёсати, халқимиз ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга доир кўплаб учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.


 Ана шундай тадбирлардан бири вилоят давлат солиқ бошқармасида  бўлиб ўтди. Унда вилоят адлия бошқармаси мутасаддилари, солиқ хизмати органи ходимлари, жамоат тузилмалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этган  вилоят сайлов комиссияси аъзоси Низомиддин Эрназаров сайлов кодексининг бугунги кундаги аҳамияти, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича тушунчалар берди. Шунингдек, вилоятда муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик борасидаги ишлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

— Бугун халқимизнинг сиёсий онги ва маданияти жамиятда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришларга монанд ўсиб борамоқда, — дейди вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азизхон Шарафиддинов. — Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу галги сайловлар жамиятда очиқлик ҳамда юксак демократик тамойилларга мувофиқ ўтказилади.

Халқаро Матбуот маркази

Тошкент вилояти бўлими


Report Page