СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ – 2019 ЙИЛ МАЙ ОЙИ УЧУН ЮРИДИК ШАХСНИНГ КАЛЕНДАРИ
SOLIQ PLUS1 МАЙ:
– 2018 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 264моддаси еттинчи қисми)
– ягона ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг охирги куни (СКнинг 369моддаси иккинчи қисми)
5 МАЙ:
– апрель ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 188моддаси биринчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88сонли қарорининг 1банди, рўйхат рақами 1515, 2005 йил 6 октябрь, 7банди)
– Банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни. (СКнинг 165моддаси тўртинчи қисми1банди)
– Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга апрель ойида кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни. (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 12банди)
10 МАЙ:
апрель ойи учун:
– акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 239моддаси, СКнинг 240моддаси биринчи қисми);
– Бозорлар томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг ва тўловлар тўлашнинг охирги куни.3 (СКнинг 387моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари);
май ойи учун:
– фойда солиғи суммасининг йил чораги бўйича учдан бир қисми миқдорида фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни.4 (СКнинг 164моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);
– мол-мулк солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни.2 (СКнинг 271моддаси олтинчи қисми);
– ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни.2 (СКнинг 286моддаси биринчи қисми)
15 МАЙ:
апрель ойи учун:
– меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни барча юридик шахслар томонидан тўлашнинг охирги куни. (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16банди);
МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР ЖУМЛАСИГА КИРМАЙДИГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН:
апрель ойи учун:
– ягона солиқ тўловини тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 360моддаси бешинчи қисми);
– солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 264моддаси учинчи қисми)
25 МАЙ:
апрель ойи учун:
– ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 225моддаси биринчи қисми, 226моддаси биринчи қисми);
– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 247моддаси тўртинчи қисми);
– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов тўлайдиган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни. (СКнинг 187моддаси 2банди, 188моддаси биринчи қисми, 310моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);
– товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашнинг охирги куни. (СКнинг 347моддаси учинчи қисми)
(с) «Soliq plus»
Обуна индекси: 641
Телеграм каналимизга обуна бўлинг:⬇️