СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ

СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ


Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг бошлиғи Хуршида Уроқова бошчилигида вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларидаги адвокатлар билан учрашувлар уюштирилиб келмоқдалар.

Жумладан, куни кеча Қашқадарё ҳудудий бошқармасининг биносида адвокатлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда янги тайинланган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича биринчи ўринбосари Ўткир Мамадалиев ҳамда вилоят судининг судьяси Ҳамид Бобоқуловлар иштирок этдилар.

Учрашувда соҳа вакиллари бугунги кун адвокатураси ҳақидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ечимини топаётган муаммолар борасида ўзаро фикр алмашиб, келишиб олдилар.

https://paruz.uz/post/soa-vakillarining-uchrashuvi


Report Page