СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИДАН БИРИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИДАН БИРИ

@sanepidxizmat

Соғлом овқатланиш – организм ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт кечириши, саломатликни мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи омилдир. Яъни, оқилона овқатланиш соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларидан биридир.

“Рационал овқатланиш” деганда кўпчилик мазали, тўйимли, экологик тоза бўлмаган озуқаларни назарда тутади. Бу катта хатодир. Айнан шундай озуқалар кўпгина сурункали касалликлар (семириш, қандли диабет, юрак қон томир ва меъда-ичак тизими касалликлари, артериал босимнинг ортиши, инсульт)ни вужудга келтириб, меҳнат фаолияти сусайишига олиб келиши мумкин. Баъзи кишиларнинг яхши кўрган таомларини ортиқча истеъмол қилиши натижасида эса оқсиллар, углеводлар, ёғлар ўртасидаги мувозанатни бузилиши ва бунинг оқибатида озуқавий моддаларнинг биологик жиҳатдан тўлиқ бўлган талайгина витаминлар, макро ва микро элементлар етишмаслиги, сабзавот ва мевалар, сутли маҳсулотлардан етарлича фойдаланмасликка сабаб бўлади.


Овқат организмимизни мўътадил даражада ушлаб турувчи манба (ёқилғи)дир. Демак, биз бу манбадан тиббий саводли ва илмий асосланган ҳолда фойдаланишимиз керак. Айниқса, ёшлар учун бу жуда муҳимдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Туз билан овқат албатта мазали бўлади. Аммо у биринчи навбатда организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабларидан ҳисобланади. Гипертония бўлган инсонларда инфаркт, инсульт эҳтимоли юқори бўлади. Туз истеъмоли меъёри – кунига 5 граммни ташкил этади.

 Истеъмол қилинадиган шакар миқдори ҳам меъёридан ошмаслиги керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра бир суткалик шакар истеъмоли 6 чой қошиқдан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон аҳолисининг 51 фоизи ортиқча вазнга эга, бунга овқат рационидаги шакар миқдорининг меъёрдан ортиқлиги ҳам сабабчидир, чунки ҳозирги кунда аҳоли истеъмол қилаётган шакар миқдори меъёридан ўн баравар кўп.

Шакар биринчи бўлиб қандли диабет касаллигига асосий омил. Шакарнинг миқдори кўпайганида у ошқозонда ёғга айланади ва ортиқча вазн ҳамда семизликни келтириб чиқаради. Шакарни кўп истеъмол қилиш семизлик, қандли диабетга олиб келса, бу албатта гипертонияни келтириб чиқаради ва ўз навбатида, инфаркт ва инсультга сабабчи бўлади.

Ачинарлиси эса семизлик онкологик касалликларга мойил қилиб қўяди.

Бугунги кунда ширин ичимликлар, кондитер маҳсулотлари, музқаймоқни севиб истеъмол қиламиз. Умуман, биз истеъмол қилаётган қанд миқдори меъёридан 10 бараваргача ошиб кетаётгани жуда ачинарли.

ЖССТ ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотлари трансёғлардан сақланишни тавсия қилади, чунки уларни ортиқча истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.

Трансёғлар одатда суюқ мойларни гидрогенлаш орқали қаттиқ ёғларга айлантирилганда ҳосил бўлади. Бу маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтиради ва унинг таъмини барқарорлаштириш мақсадида амалга оширилади. Шундан сўнг улар маргарин, ёрмалар, ширинликлар, чипс, газак ва турли хил салат қўшимчалари каби маҳсулотлар таркибида кенг қўлланилади.

Ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўйишни истамайдиган ҳар бир инсон таркибида трансёғлар мавжуд бўлган маҳсулотларни қатъий равишда чеклаши зарур.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

 

                           

 

 

 

Report Page