СКРУМ

СКРУМ


Шундай қилиб, қоғоз самолётлар ишлаб чиқаришни очиш учун бизга 3 та одамдан иборат, жамоа керак. Бир киши тайёр сифатли самолётни ҳисоблайди. Бошқаси уларни ишлаб чиқаради ва йўл-йўлакай йиғиш сифати ва тезлигини ошириш вариантларини излайди. Учинчи ишчининг вазифаси эса, иложи борича юқори сифатли самолётларни танлаб олиш. Ҳаммаси бўлиб, ушбу "иш"га 6 дақиқа вақт берилади:


Босқич 1. Режалаштириш (1 дақиқа) - барча иштирокчилар келгуси ишни муҳокама қиладилар.

2-босқич. Ишлаб чиқариш (3 дақиқа) - ҳар ким ўз вазифасини бажаради.


3-босқич. Мунозара (2 дақиқа) – ҳар бир киши жараённи яхшилаш ва ишни тезлаштириш учун ўз фикрларини таклиф қилади.


Нима учун бу техника бошқаларга қараганда яхшироқ дейсизми. Бунинг учун қуйидаги "Scrum" китобидан олинган баъзи хулосаларни ўқинг:


Умумий мажлислар ўтказинг.

Тезроқ ишлаш учун ишингизда заиф томонларни йўқ қилишингиз керак. Ва уларни топиш учун ҳар бир иш куни бошланишидан олдин умумий йиғилишларни ўтказинг, лекин 15 дақиқадан ошмаслиги керак.

Ходимлар ўзларининг қийинчиликлари ва ютуқларини баҳам кўришлари учун бу вақт етарли.


Устуворликсиз узоққа бориб бўлмайди.

Вазифаларни тўғри белгилаш нафақат кўпроқ ишни бажаришга ёрдам беради, балки дам олиш учун ҳам вақтни бўшатади. Келинг, китобдаги визуал тажрибани ўтказамиз:


Вақт белгиланг ва қоғозга ҳарфлар билан оддий рим рақамларни ушбу форматда ёзинг - А 1 И; Б 2 ИИ; 3 ИИИ ва х.к.з (10 гача). Кейин натижани ва вақтни яна бир бор қайд этинг, лекин бу сафар ҳамма нарсани бу тартибда ёзинг: АБC - И; 123 - 10 ва х.к.з. Қайси усул тезроқ эди?

Шу каби вазифаларни гуруҳлаш ва уларга эътибор қаратишга ҳаракат қилинг.


Рахбарлар йўқ, фақат маҳсулот

Scrum, албатта, назорат қилишни яхши кўрадиган қаттиқ бошлиқлар учун эмас. Жефф Сазерленд унвонлар ва иерархия ҳақида унутишни маслаҳат беради.

Шунчаки ходимларингизга эркинлик беринг ва уларга керакли ва тўғри деб ҳисоблаган нарсани қилишига имкон беринг (масъулият ва жавобгарликни зиммасига олган холда). Эҳтиёт бўлинг, натижа ёқимли ажаблантириши мумкин!


Йўқотишлардан халос бўлинг

Агар ишингиз тез-тез чалғиса ёки вақтингиз бўлмаса, Тоёта муҳандиси Таиичи Оно томонидан ишлаб чиқилган, бундай йўқотишлардан халос бўлиш усули мавжуд. У йўқотишларнинг 3 турини аниқлади:


Муда - фойда келтирмайдиган ҳаракатлар


Мур - нотекис ишлаш (нотўғри жойлаштирилган устуворликлар)


Мури - ортиқча ва чарчагунча ишлаш

Ишда ва ҳаётда шулардан халос бўлинг ва сиз кўпроқ вазифаларни бажаришга улгурасиз


Бахтли ходимлар бу самарали ходимлардир

Scrumнинг яна бир муҳим қоидаси шундаки, одамлар жараёнлардан кўра муҳимроқдир. Бу иш вақтидан ташқари қўшимча "ташвишлар" билан юклаш ва ортиқча қўнғироқлар хақида унутиш вақти келди дегани. Ходимнинг чарчашини, ишда "куйиб-ёниб" кетишини ва холдан тойган холда ишлашини хоҳламайсиз албатта, шундай эмасми?


Жазоларни унутинг

Ходимларни жазолаш, мотивацияни ўлдирадиган, ўтмишда қолган "эскилик"дир. Агар ходим хатога йўл қўйган бўлса, сабабини топишингиз керак. Балки у вазифани нотўғри тушунаётган ёки бирор нарса уни безовта қилётган бўлиши мумкин. Жазоламанг, ундан кўра, хатонинг сабабини қидиринг.


Хўш, агар ҳеч нарса ўзгармаса ва одам аҳмоқона ўйнида давом этса, сиз бундай ходим билан хайрлашишингиз кераклигини англатади.

----

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Report Page