СИЗЛА ҲАЁТ БАРДАВОМ, ДИЛЛАР МАНГУ НУРАФШОН

СИЗЛА ҲАЁТ БАРДАВОМ, ДИЛЛАР МАНГУ НУРАФШОН


Ёшлар Парламенти аъзоси, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор ҒАФФОРОВнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Қадрли мунис ва муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Аввало, фурсатдан фойдаланиб, шундай бетакрор кунларда ҳаётимиз ва умримиз мазмуни бўлган Сиз азиз аёлларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Негаки, табиатнинг уйғониши, яратувчанлик ва гўзаллик ўзгача тароват, мафтункорлик кашф этиши ушбу байрам билан бошланади. Шу маънода, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.

Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.

Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда: “Ақл-заковатингиз, меҳр-оқибатингиз, сабру қаноатингиз билан барчамизга ибрат бўлиб, гўзал юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлашга беқиёс ҳисса қўшиб келаётганингиз учун Сизларга минг бора ташаккур.

Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор”.

Сиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланасиз.

Сиз – улуғ зот. Бир умр рўзғор юкини зиммангизга олиб, хонадонга қут-барака улашиш билан бирга, бутун меҳрингизни оила, фарзандлар, қайнота-ю қайнона, яқин инсонларингизга бахшида этасиз. 

Аслида ҳам, аёл учун тинч ва фаровон юртда яшашдан, оила ва жамият эъзозида бўлишу соғлом фарзандларни камолга етказишдан ортиқ саодат йўқ, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Биз Сизларнинг меҳрингиз ва юксак муҳаббатингиз олдида ҳамиша қарздормиз.

Сизларни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман.

Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду-хуррамлик аримасин! Бахтимизга ҳамиша омон бўлинглар!

Байрамингиз муборак бўлсин! 



Report Page