СИЗ ҲАЁТИМИЗНИНГ КЎРКИ ВА МЕҲР – МУҲАББАТ ТИМСОЛИСИЗ 

СИЗ ҲАЁТИМИЗНИНГ КЎРКИ ВА МЕҲР – МУҲАББАТ ТИМСОЛИСИЗ 


 Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар! Ҳурматли талаба-қизларим!

 Аввало, сиз, азизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

 Биз бу қутлуғ байрамни доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу айём юртимизга яшариш ва янгиланиш фасли - баҳорни бошлаб келади.

 Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.

 Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугун Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг 794 нафар профессор – ўқитувчи ва ишчи ходимларининг 298 нафарини хотин – қизлар, 6248 нафар талабаларимизнинг 1769 нафарини қизлар ташкил этади.

 Фидойи олималар ва ёш тадқиқотчилар, изланувчилар ёки таълим масканининг бошқа бўлимларида фаолият кўрсатаётган бу аёллар университетимизнинг файзи ва кўркидир. Улар университет ҳаётига гўзаллик ва маъно баҳш этадилар!

 Яна бир нарсани мамнуният билан айтишим мумкинки, жорий йилда университетда илмий фаолият билан шуғулланувчи изланувчилардан 25 нафари фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияларини ҳимоя қилишган бўлса, шундан 7 нафари хотин-қизлардир.

 Шунингдек, 5 нафар Давлат стипендияси соҳибларининг 3 нафари талаба-қизлар ҳисобланиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президенди давлат стипендияси, Ислом Каримов номли давлат стипендияси ва Беруний номли давлат стипендияси соҳибаси бўлдилар.

 Улар билан ҳақли равишда фаҳрланамиз!

 Азиз ва муҳтарам аёлларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз!

 Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

 Бугун ҳар биримиз чексиз миннатдорлик ҳисси билан Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган аёл зотига – меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал сўзларни айтишимиз табиийдир. Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз. Меҳридарё қалбингиз, ақл-заковатингиз, севги ва садоқатингиз учун сизлардан бир умр қарздормиз

 Барчангизни яна бир бор 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Доимо баҳор гулларидай чиройли, гўзал ва бетакрор бўлишингизга тилакдошман!

 

 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

 

  Ҳурмат билан, Худайназар Юнусов,

 Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси,

 чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор.



Report Page