СИФАТЛИ ХИЗМАТ
ДАРОМАД ВА САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДА
Куни кеча Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари 2-ишчи гуруҳи раҳбари О.Шамсиев томонидан Хамза МФЙ "Заковат" кўчаси ҳудудида жойлашган бўш турган объект ўрганилди.
Объект мулкдори Боялиев Жамолиддин Давлат хизматлари маркази орқали “SEV NUR MED KLINIKASI” МЧЖ шаклидаги корхона рўйхатдан ўтказилган ва 2021 йил давомида жами 1,0 млрд.сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан объектга инвестиция киритилган.

Бунинг натижасида “SEV NUR MED KLINIKASI” МЧЖ томонидан Тиббиёт хизматларини кўрсатиш фаолияти йўлга қуйилганлиги ҳисобига лойиҳада 3 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Бу эса ўз навбатида ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларга тиббиёт хизматларини кўрсатиш фаолияти ташкил этилганлиги ва аҳолининг саломатлиги йўлидаги фаолият турини амалга ошираётганлигидан далолат беради.

Лойиҳа ишга тушиши натижасида шаҳарнинг хизматлар кўрсатиш кўрсаткичлари ошиши ва маҳаллий бюджетга қўшимча маблағлар тушишига эришилди.