Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди

Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди


Куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур видеоселекторда давлатимиз раҳбари вилоятлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларига коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб бериш билан биргаликда ҳудудларда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари аҳолига карантин талабларини бажаришлари муҳимлигини айтган ҳолда мурожаатлар қилиши кераклигини айтиб ўтди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди. 


Андижон вилояти ҳокими мурожаат давомида асосан аҳолини карантин талабларига қатъий риоя қилиш, ҳар бир фуқаро ўзи ва оила аъзоларининг соғлигига бефарқ бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

Мурожаатда вилоят ҳокими; 

Бугун сиз азизларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бутун дунёга таҳдид ва хавф солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда инсонлар ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатиб, одамлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқдалар.

Республика миқёсида олинса 30 июнь кунига қадар коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони 8627 нафарни ташкил этган бўлса бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич сезиларли даражада аниқроқ айтганда 11 259 нафардан ортди. Ушбу рақамларни ортиб боришини олдини олиш учун аҳолимиз карантин қоидаларига қатъий амал қилиши шарт.   

Мамлакатимизда Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, айни пайтда бутун дунёга, қолаверса, мамлакатимизга ҳар томонлама рахна солаётган коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай кўринишдаги вазиятларни енгиб ўтиш учун зарурий чора-тадбирлар белгилаб олиниб амалга оширилмоқда. Жумладан коронавируснинг иккинчи тўлқини кириб келмоқда. Энг ачинарли ҳолати шуки, вирус сабаб юртимизда ўлим ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

 

Ҳолатни барқарорлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб карантин қоидалари қайта тикланиши, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган тун-у кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилиши вирусни енгиб чиқишимизда жуда катта ёрдам беради.

 Ҳурматли фуқаролар ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб ва қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур.

Азиз Андижонликлар!

Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page