Шошилинч тез тиббий ёрдам шифокори бемордан пора талаб қилди

Шошилинч тез тиббий ёрдам шифокори бемордан пора талаб қилди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Маълумотга кўра, республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалининг анестезиолог-реаниматолог шифокори вазифасида  ишлаб келиб С.А (исми ўзгартирилган), ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 2019 йил 3 июнь куни фуқаро Р.Э ни қўлларидаги шиш тугунчаларини олиб ташлаш учун жарроҳликамалиётини ўтказиб бериш эвазига Р.Э дан 800.000 сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Маъмурий ишлар бўйича Урганч шаҳар судининг раиси Д.Очилов раислигида ўтказилган суд процессида ҳуқуқбузар С.Анинг қилмишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 3 нафар фарзанди борлигини, оилавий ва моддий аҳволи инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1932-моддаси (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан тегишли жазо чораси тайнланди.

Манба: Аниқ.уз

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g