Шоли маҳсулотларини олиб беришни вада қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши очилди

Шоли маҳсулотларини олиб беришни вада қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши очилди

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тошкент вилоятида  яшовчи фуқаро Н.Б Улуғнор туманида истиқомат қилувчи Б.А.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бекобод туманидан шоли маҳсулотларини олиб беришини айтиб, ундан 4.000 АҚШ доллари ва 15.000.000 сўм пулларни олишга эришган. Аммо ваъда қилинган шоли маҳсулотларини олиб бермасдан пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Фуқаро Н.Б ўзининг бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Сизнинг ишончингиздан айрим шахслар ўз манфаати йўлидан фойдаланиши ва сизнинг мол-мулкингизга тажовуз қилиши мумкинлигини доимо эътиборга олишингизни сўраймиз. Фирибгарлик жинояти қурбони бўлмаслик учун ўзга шахсларнинг турли ёлғон ваъда ва кафолатларига ишониб қолмаслик, ўз пул маблағингиз ва мулкингизни бошқа шахсларга топширишда ҳар тарафлама чуқур хулоса қилган ҳолда иш кўришингизни, ушбу жиноятдан ҳимояланиш биринчи навбатда ўзингизга боғлиқ эканлигини унутманг. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Report Page