Шоир Мухаммад Юсуф туғилган Мархамат туманида Қовунчи қишлоғида тиббий кўриклар ўтказилмокда.

Шоир Мухаммад Юсуф туғилган Мархамат туманида Қовунчи қишлоғида тиббий кўриклар ўтказилмокда.

t.me/andijonvssb

Андижонда Мархамат туманида ахолига тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмокда.

Жорий йилнинг файзли иссиқ ёз кунларидан Андижон вилоят согликни саклаш тизимининг малакали мутахассислари Мархамат тумани қишлоклари ахолисини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказмокдалар.Шунингдек, ахолининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш максадида хокимликлар, бошка ташкилотлар билан хамкорликдаги гурухлар хашар асосида кўплаб ободонлаштириш ва хайрли ишларни амалга ошириб инсонларимиз оғирини енгил қилмокдалар.

Мархамат туманининг 116 мингдан ортик фуқароларининг саломатлиги тор соха мутахассислари хамда кўшимча патронаж хамшираларининг иштирокида чукурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилмоқда. Тиббий кўриклар натижасида аникланган беморларни туман шифохонасига, вилоят шифохоналари, Республика илмий марказларига ордерлар берилиб, имтиёзли даволанишга йўналтирилмокдалар.

Шунингдек якка ёлгиз, кариялар, ва ногиронлар хонадонларига ташриф буюрилиб, ногиронлик гурухлари белгиланмокда, ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравалари бепул тақдим этиш режалаштирилмокда, эшитиш мосламаси ва хасса-кўлтиктаёқлар бепул такдим этилмокда.

Мархамат туманидаги тиббий кўрикларда эса 25 мингдан зиёд фукаро чукурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши режалаштирилган, шунингдек Шоир Мухаммад Юсуф туғилган Ковунчи қишлогида хам ахолини тиббий кўрикдан ўтказиш давом эттирилди.

Туманда тиббиёт ходимларининг сайёр гурухлари ташкил этилиб, ультра товушли текширув (УЗИ) , ЭКГ, лаборатор, антропометрик ва бошка тиббий текширувлар, тиббий консультациялар ўтказилмокда.

Шунингдек мактаб, коллежлар, мактабгача таълим муассасалари ўкувчиларни хам тиббий кўриклардан утказиш давом этттирилиб, соглом турмуш тарзининг тарғиботи бўйича буклет, саломатлик варақалари, тиббий эслатмалар тарқатилиб, давра сухбатлари ўтказилмоқда.

Андижоннинг олис кишлокларидан марказга келолмаган мухтож инсонларнинг хонадонига, уйига малакали шифокорларни замонавий текширув аппаратлари билан келиши жуда ажойиб қувончли ташрифдир.

Президентимиз, Хукуматимиз, Хокимларимиз таъкидлаганларидек , инсонларни рози килиш-хар бир давлат хизматчисининг бурчидир.


Report Page