Шофиркон туман прокуратураси

Шофиркон туман прокуратураси

Прокуратура

Барчамизга маълумки, мамлакатимиздаги ҳозирги кундаги эпидемиологик вазият ҳаммамизга бирдек карантин талабларига мос равишда яшаш ва шу тартибда ишларни ташкил қилиш вазифасини қўймоқда.

Ҳусусан, аҳоли соғлигини сақлаш, озиқ-овқат ва дори-дармон воситаларининг нархи кўтарилиб кетишининг олдини олиш, корхона, муассаса, ташкилотларда карантин талабларига мос равишда ишларни ташкил қилиш борасида Шофиркон туман прокуратураси ва Департаментнинг туман бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ҳам туман прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан тумандаги мавжуд вазият юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, тумандаги дорихоналарда ва бозорда нарх-наволар ва аҳолига зарур дори воситаларининг мавжудлиги аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, шу куни "Шофиркон экваториал текс"га ташриф буюрилиб, карантин шароитида ишларнинг ташкил қилиниши ва ишчиларнинг хавфсизлиги аҳволи кўздан кечирилди.


Report Page