Шерободда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди.

Шерободда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди.

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро С.К. икки кун олдин, акаси К.Т. бошқа шахснинг номида бўлган УАЗ русумли автомашинани ишончномасиз бошқариб келганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati.

Шундан сўнг, деҳқонободлик С.К. автомашинани жарима майдончасидан чиқариш ва жарима миқдорини камайтириб беришни сўраб, Шеробод тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига 200.000 сўм пулларни пора тариқасига бераётган вақтида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бўлими ва Шеробод тумани прокуратураси масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланган.

Ҳолат юзасидан, 2019 йилнинг 30 ноябрь куни фуқаро С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.