Шавволнинг рўзасида инсонларга қандай манфаат бор?

Шавволнинг рўзасида инсонларга қандай манфаат бор?

@MuslimaatUz

Уламолар Рамазондан кейин шавволнинг олти кунлик рўзасида уч хил манфаат борлигини айтишган:

1. Инсоннинг жисмига. Бир ой узлуксиз рўза тутган тана бирданига кўп таом ейишга киришиб кетса, турли касалликлар орттириб олади;


2. Инсоннинг аҳли оиласига. Аёл киши узрли ҳолати сабабли Рамазонда бир неча кун рўза тута олмаган бўлса, шавволда ўша қазоларини тутиб олади. Қазо рўзаларни ёлғиз ўзи тутиш унинг нафсига оғир кўринса, эри ва фарзандлари ҳам шавволда нафл рўза тутиб, гўё унга руҳан кўмакчи бўладилар;


3. Инсоннинг динига. Рўза фақат ибодат ниятида, Аллоҳ таолога қурбат ниятида тутилади, аммо табиий равишда юқоридаги қўшимча манфаатларга ҳам эришилади. Аммо бир ойлик фарз ибодатдан кейин нафл ибодат ҳам қилиш кишининг динида собит бўлишига, иймони зиёда бўлишига ёрдам беради.

Report Page