Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди



«Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–6256-сон, 05.07.2021 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда концепция бўйича 2021–2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «йўл харитаси» тасдиқланди.

Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Институт суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.

 2021 йил 1 сентябрдан:

- давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади;

- иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади;

- нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади.

- 2022 йил 1 мартдан аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш ва ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган «E-ekspertiza» ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

Шунингдек, соҳада кадрларни тайёрлаш ОТМларида дуал таълим принципига мувофиқ, камида 6 ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкин.

Фармон билан шунингдек, 2021–2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати (16 та) тасдиқланди.


Report Page