Шарм ал-Шайхда қаерга ташриф буюрамиз?

Шарм ал-Шайхда қаерга ташриф буюрамиз?

Gelikon travel

1.    Рос-Муҳаммад (Ras Mohammed) миллий боғига 1989 йилда асос солинган. У маржонли қояларни асрашга даъват этиш мақсадида барпо этилган. Жак ив Кустонинг шахсан ўзини мафтун этган маржон қоялари бутун дунё сайёҳларини ўзига маҳлиё қилмоқда. Бу ерда сув остида сузиш – дайвинг спорти иштиёқмандлари бир умрлик ғаройиб таассуротлар олишлари аниқ. 

2.   Шарм ал-Шайх эски бозори ўз номига муносиб равишда эскича услубда безатилган, бироқ ташкил этилиш тарихи қамидий эмас. Бозорнинг ўзи эса Шарқона услубда – бу ерда кичик расталар ҳам, улкан савдо марказлари ҳам бор. Очиқ осмон остида жойлашган кўплаб тамаддихонларда эса маҳаллий миллий таомдан тортиб, япон сушисигача топишингиз мумкин.

Савдо масаласига келсак, сархил мевалар-у сабзавотлар, зараворлар, чойнинг минг бир турларини танлаб олаверасиз. Саёҳатдан қайтганингизда, қариндош ва дўстларингиз учун эсдалик сувенирлари ҳам расталарни тўлдириб турибди. Папирус бўлаклари, мушук сиймосидаги керамик ҳайкалчалар, ёрқин рангли тақинчоқлар, мусиқа асбоблари, туя жунидан тўқилган кўрпалар, миллий нақшлар чизилган идишлар, табиий тошлар, қолаверса, кийим-кечаклар эса ёқимли ва фойдали харид бўлади. 

3.    Ал-Саҳоба масжиди. Ал-Саҳоба масжиди – Шарм ал-Шайхдаги мусулмонларнинг энг янги масжидларидан бири. Масжид Миср меъморчилиги анъаналари асосида қурилган. Усмонли турклар империяси ҳамда Мамлук салтанати даврларининг уйғунлашган архитектураси эса бинога ажиб виқор бағишлайди. Ибодатхона ичкариси қизғиш-олтинранг билан қопланган, интерьер зарҳал унсурлар билан бойитилган. Ҳашамдор улкан қандил чироқ эса гумбаз остида нур сочиб туради. Асосий кириш олдида кенг майдон бор. Шу майдонда экскурсиялар ташкил этилади.

4.    Тутанҳамон музейи. Шарм ал-Шайхда биттагина музей бор, у ҳам бўлса яқиндагина – 2014 йили очилган. Тутанҳамон музейи катталар учун ҳам, болалар учун бирдек қизиқарли. Фиръавн Тутанҳамон ҳаёт пайтида шон-шавкат қозона олмаган, чунки жуда ёш пайтида – 18 ёшида вафот этган. Бироқ йиллар ўтиб, у шуҳрат қозонишни бошлади. 1922 йилда археологлар унинг тўла-тўкис сақланган мақбарасини топадилар. Мақбара қимматбаҳо ёдгорликларга шу қадар тўла эди-ки, уни тўлиқ кавлаб олишга нақд 4 йил сарфланган! Қазиб олиш даврида 1 500 дан ортиқ экспонатлар қўлга киритилган. Уларнинг барчаси Мисрнинг Қоҳира миллий музейига тақдим этилган. 

5. Наама Бэй ­– Шарм ал-Шайхдаги кўнгил очиш, дам олиш ва шоппинг маркази бўлган энг машҳур кўча. Қуёш ботиши билан бу кўчада ҳаёт бошланади. Шўх мусиқа садолари, ялтироқ ва ранг-баранг безатилган чироқлар, шарқона зираворларнинг ёқимли ифори барчани ўйин-кулгуга чорлайди.

Европача хизмат кўрсатилишига кўниккан нозиктаъб одамлар ҳам бу кўчада ўз дидларига муносиб бар ёки ресторанни осонгина топа оладилар. Шарқона анъаналарни хуш кўрувчилар учун эса қатор жойлашган миллий кафелар мунтазир, бу ерда шундоққина ерга тўшалган гилам устида чордона қуриб ўтириб ҳақиқий Миср чилимининг ёқимли тутунидан баҳра олишингиз мумкин.

Наама Бэй эсдалик совғалари сотиладиган ўнлаб дўконлари билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб этади.

6.    “Минг бир кеча” махсус мажмуаси

Шарқона қасрни ёдга солувчи “Минг бир кеча” мажмуасига ташриф буюрсангиз, ўзингизни эртакка тушиб қолгандек ҳис этасиз. Ён-атрофингиздаги ҳашаматли шарқона безаклар ранг-баранг гумбазлар, мармар йўллар-у камалак рангларидек жило сочаётган фавворалар кўзингизни қамаштиради. Ушбу сеҳрли гўзалликдан лаззатланиш учун шу мажмуадаги кўплаб кафе ёки ресторанлардан бирида бир финжон чой ичиш кифоя. Махсус ташкил этиладиган шоу-дастурлар эса Сизни Қадимий Миср даврига элтади. Бундай ёрқин томошалар душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 19:00 да бошланади.

7.    Соҳо майдони

“Соҳо” номли майдон ҳам ўз меҳмонларига турли-туман кўнгилочар дастурлар ҳамда юқори даражали хизмат таклиф этади. Майдон ажиб гўзаллик билан қамраб олинган, унинг марказида мусиқали фаввора жойлашган – у мусиқа садолари остида турли рангда тусланиб рақс тушаётгандек тасаввур қолдиради. Фаввора атрофида эса исталган қизиқиш ва дидга муносиб жойлар бор. Ҳатто, яхмалак ҳам! Майдоннинг марказида қад кўтарган “Культурама” биносининг иккинчи қаватида унча катта бўлмаган, лекин жудаям шинам сунъий музли яхмалак жойлашган. Бу ерда ижарага коньки олиб, мазза қилиб қишнинг ёқимли пайтига қайтиш мумкин. 


☎️: +998999027878, +998953407878

ул. Бобура, 69\1

TG: https://t.me/Gelikontravelcom

gelikontravel.com


Report Page