Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур домла ҳақида

Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур домла ҳақида

Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур домла ҳақида


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.


Аллоҳ таоло диёримизда қадимдан бери улуғ уламоларни чиқаргандир. Бугунги кунимизда ҳам уларнинг издошлари Аллоҳ таолонинг марҳамати билан чиқиб келмоқда.

Халқимизнинг етук олимлари ичимизда оз эмас. Биз уларнинг жуда озини таниймиз. Айниқса интернетда ўзининг маъруза ва суҳбатларини қўйганларинигина яхшироқ таниймиз. Аслида маъруза ва дарсларини интернетга чиқаришни истамаган қанчадан қанча етук олимларимиз мавжуд.

Шу билан бирга хорижда ўзининг илмий фаолиятини давом эттираётган, аҳли суннат ақидасида, ҳанафий мазҳабида илм олиб, шу йўлда илм бераётган уламоларимиз оз сонда бўлсада топилади.

Шундай уламоларимиздан бири устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ ҳисобланади.


Илм йўли

 

Ватанимиздаги устозлари:

Андижонлик машҳур қори устоз Ҳусанхон қори дада, устоз Шаҳобиддин домла ва бошқа уламоларда илм олганлар.

Устоз юртимизда бир неча устозларда илм олгач, илмини янада ошириш мақсадида Ислом оламининг илм маркази ҳисобланган Азҳар Университетига боради. Азҳар Университетида Исломий илмлар ва Қироат йўналишларида Мисрнинг етук аллома ва шайхларидан дарс олади.

 

Азҳардаги устозлари:

1. Шайх Мухтор Жазоирий, фиқҳ ва ҳадис устози.

2. Шайх Ҳусомиддин Ҳанафий, фиқҳ ва усули фиқҳ устози.

3. Шайх Муҳаммад Аваз Манқуш, ва усули ҳадис устози.

4. Мусо Алий Иснавий, қироат ва тажвид устози.

5. Муҳаммад Рафъат Имом, қироат ва тажвид устози.

6. Файсал Юсуф Алий, ҳадис ва усули ҳадис устози.

Бундан ташқари кўплаб шайхлардан илм олгандирлар.


Эътиборга молик томони шундаки, Шайх Муҳаммад Муҳиддин 15 йилдан бери Мисрнинг улуғ шайхларидан илм олишда давом этмоқдалар. Бу узун вақт ичида қуйидаги соҳаларни пухта ўзлаштириб, етук мутахассис олим бўлиб етишгандирлар.

 

Мутахассисликлари:

1. Қироат ва тажвид: 10 хил қироат бўйича устозларидан тўлиқ илм олиб, уларнинг ижозaларига ҳам ноил бўлгандирлар.

(Ижоза бу бир соҳа бўйича устози томонидан ўқиб тугатган шогирдига бериладиган рухсатдир. Ўқиб тугатган шогирдга ижоза берилгач, ижоза олган шогирд энди олим ва шайх ҳисобланади.)

2. Ҳадис: 6 саҳиҳ китоб ва ҳадис усулидаги китобларни устозларида ўқиб чиққач, шайхлари томонидан ҳадис мутахассислиги бўйича ижоза берилган.

3. Ақида: аҳли суннат ақидаси борасида энг етук даражага эришгандирлар. Мутақаддим ва мутааххир ақида уламоларимизнинг китобларини тўлиқ ўрганиб чиққандирлар. Алоҳида эътироф қилиш керакки, аҳли суннат ақидасини ҳимоя қилиш, ботил ақидаларнинг адашган жойларини исботлаб беришда энг етук ватандош олимимиздир.

4. Фиқҳ: ҳанафий фиқҳ китобларимизнинг аксарини устозлари бўлган мисрлик шайхларда бошидан охиригача ўқиб чиқиб, фиқҳ соҳасини мукаммал ўзлаштиргандирлар. Биргина фиқҳ матнлари эмас, бундан ташқари фиқҳ усулида ҳам етук мутахассис ҳисобланадилар.

(Ўқиб чиққан китоблари бўлимига қаранг.)

5. Сийрат ва Ислом тарихи: сийрат борасида Шайх Муҳаммад Муҳиддиннинг илмий изланишлари ва дарслари мавжуд бўлиб, улардан бири дарслар рўйхатида берилади.

6. Руҳий тарбия ва ахлоқ: Миср уламоларининг ҳар бири бу соҳани пухта ўзлаштиришади. Устоз шайх Муҳаммад Муҳиддин ҳам устозлари каби бу соҳа мутахассисларидандир.

 

Бундан ташқари, Мерос, Араб тили, Сарф, Наҳв, Балоғат ва Мантиқ каби илмларда ҳам етук малакага эгадирлар.

 

Шайх Муҳаммад Муҳиддин устозларидан ижозат олган китоблари ва йўналишлари:

 

Ҳадис бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:

1. Саҳиҳул-Бухорий.

2. Саҳиҳу Муслим.

3. Сунану Абу Довуд.

4. Сунану Термизий.

5. Сунану Насоий.

6. Сунану Ибн Можа.

7. Муватто Имом Молик.

8. Шамоил Термизий.

9. Риёзус Солиҳийн.

10. Азкор.

11. Булуғул Маром.

12. Умадатул Аҳком.

13. Мунтақо.

14. Арабаин Набавийя.


Ҳадис усули бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:

1. Нухбатул Фикар.

2. Шарҳуз Зарқоний вал Байқунийя.

3. Ғаромий Саҳиҳ.

4. Жомеъ.

5. Илмў.


Фиқҳ ва фиқҳ усули бўйича қуйидаги китобларни тугатиб, устозларидан ижоза олганлар:

1. Фатҳу БубилИноя.

2. Канзуд Дақоиқ

3. Манор.

4. Шарҳу Усулил Манор.

5. Ашбоҳ ван Назоир.


Қуйидаги устозларидан ушбу китоблар ва йўналишлар бўйича ижозалар олгандирлар.

Шайх Мухтор Жазоирий, фиқҳ ва ҳадис устози:

1. Байқунийя.

2. Фатҳу Бобил-Иноя.


Шайх Ҳусомиддин Ҳанафий, фиқҳ ва усули фиқҳ устози:

1. Манор ва шарҳи.

2. Канзуд Дақоиқ.

3. Ашбоҳ ван Назоир.


Мусо Алий Иснавий, қироат ва тажвид устози:

1. Ҳафс ан Осим қироати.

2. Етти қироат.


Муҳаммад Рафъат Имом, қироат ва тажвид устози:

1. Ўн хил қироат (ашара).

2. Ашара суғро (кичик ўн қироат).

3. Ашара кубро (катта ўн қироат).


Файсал Юсуф Алий, ҳадис ва усули ҳадис устози:

1. Булуғул Маром.

2. Нухбатул Фикар.

3. Шамоил Термизий.

4. Умадатул Аҳком.

5. Арбаин Набавийя.

6. Мунтақо фил Аҳком.


Шайх Муҳаммад Аваз Манқуш, ва усули ҳадис устози:

1. Саҳиҳул-Бухорий.

2. Саҳиҳу Муслим.

3. Сунану Абу Довуд.

4. Сунану Термизий.

5. Сунану Насоий.

6. Сунану Ибн Можа.

7. Муватто Имом Молик.

8. Шамоил Термизий.

9. Риёзус Солиҳийн.

10. Азкор.

11. Ақидатут Таҳовийя.

12. Нухбатул Фикар.

13. Шарҳуз Зарқоний вал Байқунийя.

14. Ғаромий Саҳиҳ.

15. Жомеъ ли одобир ровий ва ахлоқис сомеъ.

16. Илмў.

17. Мусаласалот бил авлавийя.

18. Мусаласалот бил мусоҳафа.

19. Мусаласалот бил мушобака.

20. Мусаласалот бил ашоира.

21. Мусаласалот бил ҳанафийя.

22. Мусаласалот бил муҳаммадийя.

23. Мусаласалот би инний уҳиббука.

24. Мусаласалот би қироати суратис софф.

25. Мусаласалот бис суфийяти.

26. Мусаласалот биш шофеийя.


Устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин ўзбек тилида мингдан зиёд дарслар қилиб, уларнинг аксарини интернет орқали халқимиз хизматига тақдим қилдандирлар. Ушбу дарcларни эшитиб, устознинг илмий малакаси қанчалик юқори эканини, Исломий илмларда етук мутахассис эканини билиб оласиз.

 

Дарсларнинг номлари қуйидагилардир:


1. Мабдаул Қироат. Санъатуллоҳ Бекпўлат китоби.

https://t.me/MuhammadDomla


2. Таркиб дарси мабдаул қироат асосида. Устознинг китоби.

https://t.me/MuhammadDomla


3. Жаноҳут Толиб. Раҳматуллоҳ домла китоби.


4. Арраҳиқул Махтум. Шайх Абдурраҳмон Муборакфурий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=RMc7D-4ywYs&list=PLg-N-6lgM-N31Ea7cAu7LxMhR59lCZGYE


5. Гуноҳи Кабиралар. Имом Заҳабий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=feLkKveZRj0&list=PLg-N-6lgM-N2psfP0MTPK9crIXWKUvAT_


6. Қиёмат аломатлари ва Имом Маҳдий. ِАллома Барзанжий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=SSfwT5TSHMc&list=PLg-N-6lgM-N1W_A8yOf8MXGYAu0YPIS_E


7. Қиёмат ҳолатлари. Имом Қуртубий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=SSfwT5TSHMc&list=PLg-N-6lgM-N1W_A8yOf8MXGYAu0YPIS_E


8. Ўлим ҳақида. Имом Суютий китоби.


9. Ҳадис усули. Шайх Маҳмуд Таҳҳон китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=74mLYgNgLCY&list=PLg-N-6lgM-N3jcr0XAIz3i1hTZB5u71il


10. Фиқҳ усули. Шайх Бадахшоний китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=5mCBBo14M8w&list=PLg-N-6lgM-N3ylZksBmUPN941UEfI2yQv


11. Мерос. Аллома Сирожиддин ٍСажовандий китоби.

http://domlamuhammad.blogspot.com/p/alaykum-va-rohmatullohi-va-barokatuh-bu.html


12. Фатҳу Бобил Иноя. Аллома Мулла Алий Қорий шарҳи китоби.


13. Шарҳут Тавзиҳ алат Талвиҳ. Аллома Тафтазоний китоби.


14. Шарҳул Манор. Мулла Жийван китоби.


15. Ал-фиқҳул Акбар. Имоми Аъзам ақида китоби китоби. https://www.youtube.com/watch?v=IHpNqSkgglk&list=PLg-N-6lgM-N0Ynxs54Q-sw14R9XTlH1E3


16. Шарҳул Фиқҳил Акбар. Аллома Мулла Алий Қорий шарҳи китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=1xixMCGnBx4&list=PLg-N-6lgM-N0efNU4tI-TsEMtUBaS8tKI


17. Завъул маоний. Аллома Мулла Алий Қорий шарҳи китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=NkDjh4VDvZs&list=PLg-N-6lgM-N2TCl-zNjYwqKTIMDuGOOve


18. Шарҳу Ақидатит Таҳовийя. Аллома Ҳасан Кофий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=rFixhDqcpC8&list=PLg-N-6lgM-N0476oLISKGOpvhzvlIplqM


19. Ақида оид муҳим масъалар. Аллома Мулла Алий Қорий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=sijMf15571E&list=PLg-N-6lgM-N1Q2rEZ0edq43H58eFUHBUt


20. Ақида ҳақидаги муҳим баҳслар. Аллома Мулла Алий Қорий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=yaT58BZ6ows&list=PLg-N-6lgM-N25PfxFx4y7fXt5_smDtIZg


21. Бидъат ҳақида таҳқиқ. Шайх Абдуллоҳ Ғиморий китоби.

https://www.youtube.com/watch?v=RqP8EETOdkA&list=PLg-N-6lgM-N0ldXIEtGIqg7NJilSFyQOR


22. Аҳкомул Қуръон. Имом Жассос Ҳанафий тафсири.


23. Мақосидуш Шариат. Имом Деҳлавий китоби.


24. Тафсири Аъзим. Имом Ибн Касир тафсири.


25. Софватут Тафосир. Аллома Муҳаммад Алий Собуний китоби.


26. Тафсир Муяссар. Аллома Муҳаммад Алий Собуний китоби.


27. Шарҳи Мулла Жомий. Абдураҳмон Жомий китоби.


28. Кофия. Ибн Ҳожиб китоби.


29. Талхис.


30. Мифтоҳул Улум.


31. Шамсийя фил Мантиқ.


32. Суллам фил Мантиқ.


33. Тажвид ват Тартил.


34. Тайсирур Раҳмон фий тажвидил Қуръон. Суад Абдулҳамид китоби.


35. Ўн хил қироат дарслари:


1) Имом Нофеъ қироати

https://www.youtube.com/watch?v=Bg_WwVnh988&list=PLg-N-6lgM-N1XqdTwD_apvdGklqzfmf4O


2) Имом Халаф қироати

https://www.youtube.com/watch?v=4tBxwDBeJgM&list=PLg-N-6lgM-N3R0PauNS-YbH8ddXSsgWMM


3) Имом Ёқуб қироати

https://www.youtube.com/watch?v=Kc6oc1N_6kA&list=PLg-N-6lgM-N1MVEYhPyfbDYIqfIC9Ilv7


4) Имом Жаъфар қироати

https://www.youtube.com/watch?v=x0pBEaOAzNE&list=PLg-N-6lgM-N0jfmkqKncLBk3PrGHDKWBT


5) Имом Осим қироати

https://www.youtube.com/watch?v=YRw3McsChtY&list=PLg-N-6lgM-N1pKLFqkNmSCQQZVim28hKc


6) Имом Касоий қироати

https://www.youtube.com/watch?v=I9U1SBuPA84&list=PLg-N-6lgM-N2bVZJQN2b7pubaB2-v2LXi


7) Имом Ҳамза қироати

https://www.youtube.com/watch?v=DOPzbLZ2bP0&list=PLg-N-6lgM-N0UCY4z6UJjmP9jDYHmKOqW


8) Имом Ибн Омир қироати

https://www.youtube.com/watch?v=_QmHvpIgyQA&list=PLg-N-6lgM-N15wP6W6Sp02Z5Euc5amqjD


9) Имом Абу Амр қироати

https://www.youtube.com/watch?v=6wvb_lMKPAY&list=PLg-N-6lgM-N0RPEE3zzC2gvrKraYzpXze


10) Имом Ибн Касир қироати

https://www.youtube.com/watch?v=q1jXp2rzzAQ&list=PLg-N-6lgM-N0zld-_jx6d-yrwOvELTMr6


Юқорида зикр қилинган дарслардан ташқари яна кўплаб дарслар мавжуддир. Аллоҳ таолонинг изни билан улар ҳақида ҳам маълумотга эга бўласиз.

Устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддиннинг дарслари ва суҳбатларини ушбу каналллардан кузатиб боришингиз мумкин:


Телеграм: https://t.me/MuhammadDomla


Ютуб: https://www.youtube.com/user/Domla2013Muhammad/


Аллоҳ таоло устоз Шайх Муҳаммад Муҳиддин ҳафизаҳуллоҳ илмларини бундан ҳам зиёда қилсин, мартабаларини яна ҳам юксак қилсин. У киши ёмонларнинг ёмонлигидан, ҳасадчиларнинг ҳасадидан Ўз паноҳида асрасин. Илмий ишларини Ўз даргоҳида қабул қилсин. халқимиз учун бундан ҳам зиёда фойдали суҳбат ва дарслар беришларига Алло таоло куч ва ғайрат берсин.

 

Омин

 

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу



Report Page