Шайх Абдувалий қори ким?

Шайх Абдувалий қори ким?

Иқтибослар
Абдувалий қори роҳимаҳуллоҳ

Меҳрибон, Раҳмли бўлган Аллоҳ номи билан

Илм аҳлларига ва ҳидоятга эргашганларга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин. Илмни пайғамбарлар мероси ва улуғ амонат, деб билган ва етказган уламолардан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва ажрларини зиёд қилсин. Аллоҳнинг якка эканлигига гувоҳлик берган илм аҳлларини Ўз Китобида зикр қилиб Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ адолат ила туриб; албатта Ундан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берди, фаришталар ва илм эгалари (ҳам гувоҳлик бердилар). У Ҳаким, Азиз бўлган (Аллоҳдан) Ўзга илоҳ йўқ». (Оли имрон: 18)

Сўнгра: ...


Шайх Абду Валий Қори Андижоний


- Исми ва насаби: Абду Валий Ашурали ўғли.

- Таваллудлари: (1950-йилда дунёга келган) Мавароуннаҳр, (ҳозирги Ўзбекистон) Андижон водийси, Андижон шаҳар, Кўмакай туманидан.


- У кишининг сифатлари:

Ғариб шайхимиз бўйлари, ўртадан баландроқ, кенг елкалик, нурлий юзлик ва тик гавдалик, зийрак одам эдилар. Соқоллари қалин ва узун эди. Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилганларида товушлари жаранглаб, тиниқ сўзлар ва ўз замонасидаги машҳур воизлардан эди, хоссатан ўз қавмида (ўзбеклар ичида). Жуда ҳалим, кичик феъл, иффатлик ва зоҳид эдилар. Амонатга ҳам қаттиқ турардилар. У киши билан иймонлашган мусулмонлар Исломга бўлган муҳаббаталари ва ғайратлари ортиб кетарди. Жуда зийрак ва тиниқ фикрлардилар. Ҳатто ўзлари; мусулмон киши сиёсий фикрлашлиги лозим, ғафлатда қолмасликни кўп айтиб уқтирар эдилар. Мусулмонлар бирор масалани билмоқчи бўлсалар, у кишига айтардилар ва уларга кифоя қилиб, тўйгунларича масалани шарҳлаб берар эдилар, чақириқларга ҳам ижобатли эди.

Унита ёзибмиз Шайхимиз ширк ва бидатга бутун вужуди билан қарши курашар эдилар. Аммалларини ширк ва бидаътдан иҳота қилиб, ихлос билан қилишга ҳаракат қилардилар ва шунга насиҳат қилиб, доим чақирардилар. Ҳақни яширганлигини мусулмонлардан ҳеч ким айтмаган. Чунки у кишида Аллоҳдан қўрқадиган қувватлик юраклари, юракларида зийрак ақллари, ақлларида соф фаҳмлари бор эди. У кишида илм, матонат, фазилат ва ҳикмат борлигини кўп мусулмонлар шоҳиди бўлган. Яна Аллоҳ таоло билгувчи у кишининг тунларини ва кунларини қандай ўтказганлигини, амалларини яширганидан бу сахифаларга тушмади. Ўзи орамизда узоқ ҳам турмади-да, осмонга кечаси тунда бир ёришиб кейин ғоиб бўлган юлдуз каби кўринмай қолди. Аллоҳ таолога қуллик қилишни жуда-жуда яҳши кўрардилар. Аллоҳ таоло охиратларини обод қилсин. Омин. Дуоингизни аямайсизлар биродарлар.


- Олимларнинг у кишига айтган мақтовлари:


Абдуллоҳ ал Ғунайман / Қосим, Саудия Арабистони/:

Бухоролик биродарларим таклифига кўра буюк муҳаддислар юртига сафарга отландим. Сафар чоғида катта шаҳарларда бўлдим ва мусулмонлар билан танишдим. Андижонга жумъа куни келдик ва Жомеъ масжидида Шайх Абду Валий билан танишдик. Ҳозир ўша сафарни бошқа онларини эслолмасамда Андижонда бўлган кунларимни тиниқ эслайман. Масжиддаги исломий муҳит мени замони саодатга қайтаргандек бўлди. Бошқа бирон жойда бунча кўп ёшларни кўрмадим. Жумъа намози тугагач, Шайх ўз шогирдлари билан учрашди. Орамизда таржимонсиз қизиқарли мен учун унутилмас илмий суҳбат бўлди... Мен Шайх Абду Валий туғрисада кўп нарсалар айтишим мумкин, лекин қисқа қилиб айтсам, у киши 70 йилдан зиёд Исломни пайхон қилиб ҳукм сурган ҳудосизлик даврида улғайган авлод орасида Аллоҳ таолонинг мадади билан тез фурсатда ўз диёрида Қуръон ва Суннатни тирилтирган кишидир. Аллоҳ Мавароуннаҳр халқларига Шайх Абду Валийнинг қадрига етишини насиб этсин.

(Тафсирул Фурқон китобининг муқаддимасидан).


Абдулмажид Зиндоний /Санъо, Яман Араб Жумҳурияти/:

Москва шаҳрида бўладиган «Қурон ва Суннатдаги илмий далолатлар» мавзусига бағишланган анжуманда иштирок этиш учун келдим. Танаффус пайтида саудий биродарларим менга бир Шайхни Мавароуннаҳрдан, деб таништиришди. Ҳаёлимдан тингловчи сифатида иштирок этаётган бўлса керак, деган фикр ўтди. Бошқа ишлар билан, у кишини беэтибор қолдирдим. Танаффусдан сўнг анжумманни олиб борувчи Ҳозир, шу мавзу бўйча муҳозара учун сўз, муҳтарам Шайхимиз Абду Валийга, деб эълон қилди. «Бу менга нотаниш шайх ким экан», деб турсам, боягина менга таништиришган киши минбар томон қўзғалди. У киши ажиб бир фасоҳат билан соф араб тилида Қуръондаги бир оят хақида баҳс юритди. Аллоҳ пок ва буюкдир. Ҳайратимни ифода қилолмайман. Ёнимдаги биродарларимдан у киши хақида сўрадим, кўп илиқ сўзларни айтдилар. Сабрсизлик билан Шайх сўзини тугатишини кутдим. Муҳозарани ниҳоялаб ўрнига ўтириши билан одобга зид бўлса ҳам ўрнимдан туриб олдига бориб ўтирдим... Ҳа, бу сиз сўраган устоз Шайх Абду Валий эди. Менинг наздимда Аллоҳ таолонинг Мавароуннаҳр халқларига Имом Бухорий, Имом Муслимлардан кейинги кўрсатган буюк инъомларидан бири -Аллоҳ билгувчироқ- Шайх Абду Валий бўлса керак. Эй Роббимиз! Биз Шайх Абду Валийни Сен учун яхши кўрамиз ва у кишини Сенинг амонатинга топширамиз. Албатта Сен амонатларга хилоф қилгувчи эмассан. (Тафсирул Фурқон китобининг муқаддимасидан)


Абул Ҳасан Надавий /Лакнув, Ҳиндистон/:

«Низомиддин марказидаги мутасадди менга мусулмон биродарларимиздан бири, Бухоролик бир имом сизни зиёрат қилмоқчи деб, мендан фурсатимга қараб вақтни таъйин қилишимни сўрашди. Уларнинг ҳурматларидан рад қилолмай учрашув вақтини таъйин қилдиму қалбим ғаш бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам зиёратчи шўровийлар давлатидан келган эди. Тайинланган кун келгач зиёратчини олиб келишди. Кўринишидан нурлигина киши мен билан ажойиб мулозамат билан кўришди. Менинг қалбимда ҳам бир эриш бўлди. У намланган кўзларини артиб сўзини Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошлади. Менинг баъзи китобларимни мудораса қилганида Аллоҳдан мен билан кўриштиришни ишонқирамасдан дуо қилиб сўраб қўйишни, Аллоҳ таоло унинг ишонқирамасдан қилган дуоларини ҳам ижобат қилганидан қувониб кетганини айтди. Қалбимдаги ғашлик бу гаплардан сўнг кўча бошлади. Шунда у киши мендан бир вақтлар китобларимни рухсатимсиз чоп қилиб ўқитгани учун ўзи ва биродарлари номидан узр сўради. Мен сўзларини ҳазилга олиб ўқитган мазмуни хақида сўрадим. У киши менга бир-ма бир, муфассал айтиб берди. Ё, Аллоҳ! Менинг китобларим темир қўрғон ичида-я! Кўзларим ёшга тўлди, қалбимдаги ғашлик батамом кетди. Ўрнимдан туриб бошқатдан кўришдим. Бу инсон Аллоҳ таолонинг чексиз қудрат соҳиби эканига далолат қиладиган темир қўрғон ичидаги мўжизаси устоз шайх Абду Валий эди…

Кейинроқ, менга шайх Абду Валийга Аллоҳнинг имтиҳони келиб у кишининг мазлум бўлгани маълум бўлди. Ҳа! Аллоҳ таоло фақат Ўзи суйган бандаларини имтиҳон қилади. Қолаверса,Мавароуннаҳр халқлари, азалдан уламолари ва асл фарзандларини ўз вақтида қадирламасдан зое қилишлари маъруфдир. Мен бу ерга келиб шейх Абду Валийдек киши билан танишиб,биродар бўлганимдан бахтиёрман. Аллоҳ таоло биродарим ва у кишиниг оиласига улкан сабр ва дунё ва охиратда ажр берсин.»

(Тафсирул Фурқон китобининг муқаддимасидан)


Муҳаммад Рафиқ қори/Ош, Қирғизистон/:

Абду Валий қори солиҳ уламолардан эди. Буни мусулмон оламидаги барча уламолар тан олган. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам бир ҳадисларида: «Уламолар Аллоҳнинг ердаги ишончли бандаларидир, омонатдор бандаларидир», деган эдилар. Уламоларга илм омонати Аллоҳ тарафидан берилган. Бу буюк омонат. Шу омонатга хиёнат қилмаган, шу омонатни ҳақиқий Аллоҳнинг ҳузуридаги омонатлигича халққа еткизаётган уламо эди, Абду Вали қори. Абду Вали қори “Ҳизб-ут-Таҳрир”га биринчи бўлиб қарши чиққан уламо эди. Буни бошқа дин арбоблари ҳам, ҳуқуқ–тартибот тизимлари ҳам, Ўзбекистон раҳбарияти ҳам билади. Лекин ҳеч ким бу тўғрида очиқ гапиролмайди, гапиришга қўрқадилар. Агар ўз вақтида Абду Вали қорининг маслаҳатларига амал қилинганда эди, “Ҳизб-ут Таҳрир” Марказий Осиёда фаоллашмаган бўларди. 

(Манба махфий қолган).


- Илмий мерослари:

Шайхимиз Абду Валий қорининг, илмий мерослари сифатида асосан товуш ёзувчи ускунада, тасмага туширилган кассеталардаги жумъа кунидаги тафсир ва душанба кунидаги дарслари бутун ўзбек тилини тушинган уммат учун холис ижтиҳодлари билан қилган мавъизалари қиммат баҳо илмий мерос ва дин душманлари ва у кишига ҳасад қилгувчи, мубтадиъларга раддия бўлиб қолди.Шу тасмаларда яна у киши: Уч Асос, Исломдан чиқаргувчи ўнта амал, Тавҳид китобининг баъзи қисмларини шарҳ қилганлар ва Риёзус Солиҳин (Солиҳлар боғи), Кабоир (Гуноҳи кабиралар) китобидан бўлган бир қанча дарслари мавжуд.


- Ўғирланган юлдуз:

Осмондаги юлдузларнинг кетиши билан уларнинг ўрнини бошқа бир юлдуз ёрита олмаганидек Ислом оламида олимларининг кетишлиги билан, кейинги олимлар уларнинг ўрнини тўлдириб келолмайди.


- Ғариб Шайхимизнинг кетишлиги қандай бўлди?

Аллох у кишини ажиб синовда одамлар орасидан олди. Муҳаммад Рафиқ қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Абду Вали Мирзаев аэропортда рўйҳатдан ўтган. Лекин самолётга чиққан эмас. Абду Вали қорининг қариндошлари бу борада Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилганларида, «Унинг қаерда эканини билмаймиз. Балки уни рэкетирлар ўғирлаб кетгандир», деган жавоб бўлган. Бу қандай давлатки, халқаро аэропортда чегара ва божхона текширувидан ўтиб, учиш залига кирган одамни бемалол ўғирлаб кетиш имкониятини яратиб берган бўлса? Рэкетирлар қандай қилиб божхона ва чегара текширувини четлаб ўтишгану, қандай қилиб уердан бир одамни олиб чиқиб кетишган? Бу ақлга сиғмайдиган даражада ёлғон гап. Бир нарса аниқ, Абду Вали қори қамоққа олинган. Яна Муҳаммад Рафиқ қори айтади: Абду Вали қорининг қариндошлари Ўзбекистон ИИВини судга бердилар. Ўшанда ички ишлар вазири Зокир Алматов, Абду Вали қорининг ўғлини суҳбатга чақирган. Зокир Алматов «Мен тўрт фарзандимнинг соғлиғи ва умри билан қасам ичиб айтаманки, отангнинг йўқолишида мен ва ташкилотимнинг алоқаси йўқ. Сенинг отанг энг қийин даврларда менга ва Ўзбекистон ҳукуматига катта хизмат кўрсатган. Наманганда 90-йиллар аввалида Тоҳир Йўлдошевнинг одамлари Наманган вилоят ҳокимиятини эгаллаб олган эдилар. Ўшанда сенинг отанг Тоҳир Йўлдошев билан музокара олиб бориб, бир неча соат ичида тинчлик йўли билан ҳокимиятни бўшатиб берганди. Отанг менинг юзимни оқ қилган ўшанда. Ҳукуматга катта хизмат кўрсатган», деган сўзларни айтган. Унинг гапларига ишонмаслик мумкин эмас, чунки вазир, Абду Вали қорининг ўғлига кўра, самимий бўлган. Чин юракдан гапирган. Балки бу ишга бошқа тузилмалар аралашгандир. Чунки, Абду Вали қорининг ҳасадгўйлари кўп эди. Ҳасад эса энг ёмон иллатдир

(Манба махфий қолган).


Аллоҳ таоло, Шайх Абдувалий тирик бўлсалар нусрат у кишига берсин, нажот берсин, агар вафот қилган бўлсалар охиратлари обод ва фаровон бўлсин. Доим у кишининг ҳаққига дуо қилиш, ҳар бир ўзбек миллатидаги, у кишидан кейин келганлар зиммаларида дейилинса муболаға бўлмаса керак! Шунинг учун дуода унитиб қўйманглар, эй яхшилар!

(Абу Солиҳ)

Report Page