Шахсий ўйин Жасур Жавинов навбатчилиги (гуруҳ босқичи)
@JJSJasurБугун Самарқанд Заковат клуби кузги мавсуми Жасур Жавинов яъни мени навбатчилигимда сизларни кўриб турганимдан хурсандмиз!
Хабарингиз бор бугунги кунда Заковатда энг камида 30 фоиз саволлар миллий йўналишда бўлиши керак шунга кўра биз ҳам бугун миллий мавзуларни кўпроқ берамиз, қаердаги сериалнинг сайкикини билгандан кўра миллий саволлардаги маълумотлар сизга Заковатда кўпроқ фойда беради.
Агар саволларимиз ёқмаса жар солиш шарт эмас демак ўз устингизда кўп ишлашингиз керак ва Дилшод Расулов айтгандай китоб ўқиш керак. Саволлар 100 фоиз муаллифлик ҳисобланади
Ҳаммага омад!
1-гуруҳ
1-Мавзу: Машҳурлар (Аралаш соҳадан)
2-Мавзу: Ўзбекистон туманлари
3-Мавзу: Чет эллик қахрамонлар ўзбекча мақол айтганда
1-Мавзу: Машҳурлар (Аралаш соҳадан)
10-Савол: У 1896 йил дўстлари билан бирга ясаган Квадрациклни ясади ҳамда Детройт кўчаларида намойиш қилди. Савол: У ким?
Жавоб: Генри Форд
20-Савол: БМТ тарихидаги энг узун нутқ 1960-йил 26-сентябрда юз берган. Нутқ 4 соату 29 дақиқа давом этиб "Қачонки талончилик фалсафаси йўқолса, ўшанда уруш фалсафаси ҳам йўқолади" деб номланган. Савол: Ушбу нутқ ким томонидан қилинган?
Жавоб: Фидел Кастро
30-Савол: Моцарт Парижга сафари вақтида унинг ўғли Иоганн Кристианни мафтун этади. Савол: У кимнинг ўғли эди?
Жавоб: Иоганн Себастян Бах
40-Савол: 1821 йил ундан дўсти журнал учун ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОН ҳақида мақола ёзиб беришларини сўрайди. Савол: Ушбу Лондонлик ким?
Жавоб: Майкл Фарадей
50-Савол: Ушбу рассом Рене Декартнинг автопортирети муаллифи бўлиб шунингдек унинг Лўли қиз, Кулаётган каваллер, кулган бола асарлари машҳур. Савол: Ушбу голланд рассоми ким?
Жавоб: Франц Халс
2-Мавзу: Ўзбекистон туманлари
10-Савол: Ушбу туманда чет эл унверситети филиали ва ўнлаб ўқув марказларни кўриш мумкин экан. Савол: Ушбу Бухоро вилояти туманни айтинг?
Жавоб: Қоракўл
20-Савол: 1930-йилнинг кузида Йўлдош Охунбобоев Жиззах вилоятининг ушбу ҳудудида бўлиб лалмикор ерларини хақиқий буғдой оролига айлантириш ҳақида нутқ сўзлаган. Савол: Шундан сўнг бир йил ўтиб ташкил қилинган туманни айтинг?
Жавоб: Ғаллаорол
30-Савол: Жиззах вилоятидаги ушбу ҳудуд 20 аср бошида Бағдод волости деб номланган. Савол: Ушбу ҳудуд бугунги кунда қандай номланади?
Жавоб: Фориш
40-Савол: Тошкент вилоятидаги ушбу туманнинг этимологияси қадимий туркийча “қудратли”, “паҳлавон” деб таржима қилинади. Савол: Ушбу туманни айтинг?
Жавоб: Бўка
50-Савол: Қашқадарё вилоятдаги ушбу тумани ҳамма ўйлагандай ўсимлик номи эмас балки оёқ кийими ҳимоя воситаси экан. 1963 йилда Сурхандарё таркибида тузилган бўлса кейинчалик Қашқадарё туманига ўтган. Савол: УШбу туманни айтинг?
Жавоб: Қамаши
3-Мавзу: Чет эллик қахрамонлар ўзбекча мақол айтганда
Изоҳ: Санжар Нўмонзоданинг ўзбек халқ иборалари, чет эл қаҳрамонлари нигоҳида деган рубрикасидан
10-Савол:Бир ёқадан бош чиқармоқ.
Жавоб:Гидра
20-Савол: Оғзи қулоғида.
Жавоб: Жокер
30-Савол: Етти ўлчаб бир кес.
Жавоб: Оккам
40-Савол: Ота ўрнини той босар
Жавоб:Шоҳ Эдип
50-Савол:Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма
Жавоб:Менаклус
2-гуруҳ
1-Мавзу: Машҳур боболаримиз
2-Мавзу: Жавоб 2 сўзда
3-Мавзу: Компаниялар
1-Мавзу: Машҳур боболаримиз
10-Савол: Унинг дастлабки устози сифатида Хуросонлик Мираки Наққош Хурасони эътироф этилади. Савол: Ушбу инсон ким?
Жавоб: Камолиддин Беҳзод
20-Савол: У Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. ибн Ироқ астрономия, геометрия, математикага оид 12 та асарини ушбу шогирдига бағишлайди. Савол: Ибн Ироқнинг шогирди ким эди?
Жавоб: Абу Райҳон Беруний
30-Савол: Тўлиқ исми Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний бўлган ушбу инсон фиқҳ— ислом хуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли Бурҳон уд-дин номини олган. Савол: Уни кимлигини айтинг?
Жавоб: Бурҳониддин Марғиноний
40-Савол: Ушбу инсон Тавротни араб тилига таржима қилган экан. Савол: 904 йил ҳозирги Тошкент шаҳрида туғилган ушбу инсон ким?
Жавоб: Қаффол Шоший
50-Савол: Ушбу Мовараунаҳрлик олим ўзининг “Рисолатул Муҳития” асарида бир даражанинг синусини биринчи марта ҳисоблаб чиққан. Савол: Ушбу олимни айтинг?
Жавоб: Ғиёсиддин Жамшид
Мавзу: Жавоб 2 сўзда
10-Савол: Уч кишининг бири бирига тўпонча қаратиб туриши ушбу термин билан ифодаланади. Савол: Ушбу терминни айтинг?
Жавоб: Мексиканча дуэл
20-Савол: Ушбу 2003-2004 йилларда суратга олинган ушбу сериални 20 дан ортиқ давлатда 3 млрд киши кўрган ва юртимизда ҳам машҳур бўлган. Савол: Ушбу сериални айтинг?
Жавоб: Сарой жавоҳири
30-Савол: Ушбу 1636 йил ташкил қилинган таълим муассаси Массачусетс штатининг Кембриж шаҳрида жойлашган. Савол: Ушбу таълим муассасини айтинг?
Жавоб: Кембридж унверситети
40-Савол: Америка томонидан шартномани Бенжамин Франклин, Жон Адамс ва Жон Жей, Британия томонидан Девид Гартли имзолади. Савол:1783 йил имзоланган ушбу ҳужжатни айтинг?
Жавоб: Версал шартномаси
50-Савол: 1893-йилда 700 та инглиз аскари Африкада Шангани дарёси бўйидаги лагерда Матабеле қабиласи инглизларни қириб ташлаш учун 6000 нафар жангчисини юборади. Шундай бўлсада инглиз 5 та унинг ёрдамида душманни тор мор этади. Савол: Уни айтинг?
Жавоб: Максим пулмёти
3-Мавзу: Компаниялар
10-Савол: 1867 йилда Унинг мўъжизавий кукун ҳатто ўз компанияси ходимларидан бирининг фарзандининг ҳаётини сақлаб қолди. Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Нестле
20-Савол: 1926 йил 11 августда ушбу компания рангли плёнка ишлаб чиқариш устида иш бошлаганлигини эълон қилди. 1936 йилда компания биринчи 135 турдаги рангли фотографик филмини яратди. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Кодак
30-Савол: Давид Черитон 7,1 млрд доллар билан дунёдаги энг бой ўқитувчи ҳисобланади. У 1998 йил 2та студентига ўз компаниясини очиши учун 100.000 $ қарз беради. Савол: Давиднинг шогирдлари очган компанияни айтинг?
Жавоб: Google
40-Савол: Ушбу компания ташкил этилгандан кейин эртаси куни Буик сотиб олинади ўша йили Олдсмобиле, Оакланд (кейинчалик Понтиак номини олди) сотиб олинган. Савол: Ушбу холдинг компанияни айтинг?
Жавоб: General Motors
50-Савол: Сентябр ойида Ливандаги пейжерлар портлаши воқеалардан сўнг ушбу компаниянинг акциялари биржада жиддий равишда қулайди. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Моторола
3-гуруҳ
1-Мавзу: Энциклопедик Д
2-Мавзу: Аёлни топинг
3-Мавзу: Давлатлар
1-Мавзу: Энциклопедик Д
10-Савол: Ушбу сўз инглизчадан тўпни бошқариш деб таржима қилинади. Савол: Ушбу сўзни айтинг?
Жавоб: Дриблинг
20-Савол: 1951 йил 29 ноябр Лондонда ушбу танловнинг биринчиси бўлди ҳамда ДУНЁНинг 26 давлат вакилалари орасида Швециялик Керстин Хокансон ғолибага айланди. Савол: Ушбу танловни айтинг?
Жавоб: Дунё гўзали
30-Савол: Ушбу дарё 18 та мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади ва бу энг кўп давлатдан оқиб ўтадиган дарё ҳисобланади. Савол: Ушбу дарёни айтинг?
Жавоб:Дунай
40-Савол: Ушбу гулнинг уруғлари қовоқсимон бўлиб, уруғлар етилгач портлаш натижасида 240 км соат тезликда атрофга тарқалади. Савол: Ушбу гул номини айтинг?
Жавоб: Динамит
50-Савол: Узун инглизча ибора " piese of Eight”, яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилган 8 га айланган. Савол: Бу белги ниманинг белгисига айланган?
Жавоб: Доллар
2-Мавзу: Аёлни топинг
10-Савол: Верона шаҳрида ҳар йили 16 сентябр куни унинг туғилган куни нишонланади ва ўша куни тўй маросимлари бўлиб ўтади. Савол: Кимнинг туғилган куни?
Жавоб: Жульетта
20-Савол: Ушбу Актриса Берлин кинофестивалида ҳакамлик қилган биринчи Жанубий Кореяликка айланади. Савол: Ушбу жавоҳир ким?
Жавоб: Ли Ён Е
30-Савол: Ҳамиша режаси бор бу аёл 1968 йил Мисс Жанубий Африка бўлган 17 апрелда туғилган. Савол: 2024 йил февралда Ўзбекистонда бўлган ушбу машҳур онани айтинг?
Жавоб: Мей Маск
40-Савол: Google, Apple, Twitter, Panasonic каби компанияларда ишлаган ушбу аёл нейророботехника фанининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Савол: Ушбу Япониялик аёл ким?
Жавоб: Йоки Мацуока
50-Савол: У 30 йилларнинг энг машҳур Қора АҚШлик ёзувчилардан бири бўлиб. Ёзувчилик ортидан даромад қилган биринчи қора танли ёзувчи ҳисобланган. Савол: 1891 йил туғилган ушбу ёзувчи ким?
Жавоб: Зора Нил Хёрстон
3-Мавзу: Давлатлар
10-Савол: Ушбу давлат байроғида такбир ёки "Аллоҳу Акбар", "Аллоҳ энг буюк" деган маънони англатувчи ёзув 22 марта ёзилган. 11 донаси яшил рангда ва 11 донаси қизил рангда. Савол: Қайси?
Жавоб: Эрон
20-Савол: Ушбу ҳудуд айрим манбаларда Хитойдаги Европанинг қиммат шаҳри дейилади. Савол: Ушбу ҳудуд номини айтинг?
Жавоб: Гонгонг
30-Савол: Осиёдаги мустақил шаҳар давлат бўлган ушбу давлат аҳоли зичлиги бўйича дунёда Монакодан кейиниги иккинчи ўринда туради. Савол: УШбу давлатни айтинг?
Жавоб: Сингапур
40-Савол: Жеймс Кук биринчи бўлиб Австралиянинг шарқий қирғоқларини "Янги Х" деб атаган. Кейинчалик бу ном ўз журналида "Янги Жанубий Х" га тузатилди. Савол: Х ўрнидаги давлатни айтинг?
Жавоб: Уэльс
50-Савол: Марк Твен “Худо аввал у ерни кейин эса жаннатни яратганини айтади ҳамда у ерни жаннатни нусхаси дейди”. Савол: Ушбу орол-давлатни айтинг?
Жавоб: Маврикий
4-гуруҳ
1-Мавзу: Турли давлатлар Игнатлари
2-Мавзу: Интернет компаниялар
3-Мавзу: Қоратанли машҳурлар
1-Мавзу: Турли давлатлар Игнатлари
10-Савол: У футбол бўйича Осиё чемпионатида 5 тасида қатнашган ягона футболчи бўлиб Осиёлик Буффон деган лақабни олган. Савол: Ушбу футболчини айтинг?
Жавоб: Игнатий Нестров
20-Савол: Реал Мадриднинг ушбу собиқ футболчиси жуда ёшлигидан ҚАНДЛИ ДИАБЕТ билан курашиб келади. Савол: Ёзда Осиёга кўчиб ўтган ушбу футболчини айтинг?
Жавоб: Хосе Игнасио Фернандес Иглесиас ёки Начо
30-Савол: Бугунги кунда у ташкил қилган компания роял, фортепианоларни ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бир ҳисобланади. Савол: Ушбу инсон ким?
Жавоб: Игнац Йозеф Плейель
40-Савол: Ушбу шифокор оналар қутқарувчиси лақабига эга бўлиб у тиббиётдаги врачни қўлни ювиш ва хлорли сувдан фойдаланишни оммалаштирган. Савол: Ушбу венгер шифокорини айтинг?
Жавоб: Игнац Филипп Земмельвейс
50-Савол: Вена миллий банки ва жуда кўп бинолар архитектори бўлган бу инсон 1928 йил Цюрих шаҳрида вафот этган. Савол: Ушбу инсон ким?
Жавоб: Игнац Альпар
2-Мавзу: Интернет компаниялар
10-Савол: Research Group Central Asia кенг кўламли тадқиқоти доирасида сўровда қатнашган ҳар иккинчи ўзбекистонлик ушбу маркетплейсида харид қилган, 40 фоизи эса унда буюртма берган. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Узум
20-Савол: Яқинда ушбу компания асосчиси ва раҳбари ўзининг йиллик даромади бир дирҳамлигини айтиб ўтди. Савол: Қайси компания?
Жавоб: Телеграмм
30-Савол: Ушбу компания шунингдек 466453.com доменига ҳам эгалик қилади. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Google
40-Савол: 2000 йилда ушбу телевизион рекламани йўлга қўйган биринчи Россия интернет-бизнеси бўлди. Компания рекламаси "Ҳамма нарса топилади!" бўлган. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: Yandex
50-Савол: Ушбу компанияга «ВКонтакте», «Одноклассники» ва «Мой мир@Mail», почта хизмати бўлган Почта Mail, мессенджерлар: «VK Мессенджер» и «ТамТам»ни назорат қилади. Савол: Ушбу компанияни айтинг?
Жавоб: ВК
3-Мавзу: Қоратанли машҳурлар
10-Савол: У 1955 йид Бостон унверситети фалсафа доктори бўлади ҳамда 1958 йил “Озодликка йўл” номли китоби нашрдан чиқади. Савол: У ким?
Жавоб: Мартин Лютер Кинг
20-Савол: 1956 йил суд қароридан сўнг Монтгомеррига 40 та юк машинасида “Ку Клукс Клан” ҳаракати аъзолари тўполон қилиш учун кириб келади. Савол: Бунга сабабчи инсонни айтинг?
Жавоб: Роза Паркс
30-Савол: Ушбу футболчи қора танли инсонлар ичида биринчи бўлиб “Олтин тўп”ни ютган ҳисобланади. Савол: Ушбу Мозамбикда туғилган инсон ким?
Жавоб: Эйсебиу
40-Савол: Ушбу 50 йилларнинг машҳур қора танли актёр ва қўшиқчиси 1958 йил Тошкентдаги Пахтакор стадионида концерт беради. Савол: Ушбу инсон ким?
Жавоб: Пол Робсон
50-Савол: У “Қора авициянинг отаси” сифатида танилган бўлиб Афро-америкалилар орасидаги биринчи учувчи бўлган. Савол: Ушбу инсон ким?
Жавоб: Алфред Андерсон
5-гуруҳ
1-Мавзу: Шаҳарлар
2-Мавзу: Аёлни топинг
3-Мавзу: Асарлар
1-Мавзу: Шаҳарлар
10-Савол: АҚШдаги ушбу шаҳарга Француз ҳарбийси Антуан Ломе де Ламот Кадильяк асос солган. Савол: Қайси шаҳарга?
Жавоб: Детройт
20-Савол: 1675 йил Буюк Британия қироли Карл иккинчи Жон Флемстидни қиролнининг биринчи астрономи деб эълон қилади ҳамда унга обсерватория қуришга топшириқ беради. Савол: Ушбу обсерватория қаерда қурилган?
Жавоб: Гринвич
30-Савол: 1995 йил 28 июлда ушбу Ҳиндистон шаҳри ўз номини ўзгартиради. Шаҳарни эски номи португалча “Яхши кўрфаз” дан мараҳти тилидаги “Она” сўзига ўзгартирилган. Савол: Ушбу шаҳарни айтинг?
Жавоб: Мумбай
40-Савол: АҚШдаги ушбу шаҳарга 1833 йил асос солинган бўлиб маҳаллий Маями-Иллинойс тилидаги ёввойи пиёз ёки саримсоқ деган маънони англатади. Савол: Ушбу шаҳарни айтинг?
Жавоб: Чикаго
50-Савол: Саволда бир сўз тушиб қолган
Африкадаги ушбу шаҳарни маҳаллий аҳоли «Йобургом», «Йози» и «Еголи» деб атайди. Шаҳар Архитекторла Риссик ва Юбертнинг исм шарафига ўз номини олган. Савол: Ушбу шаҳарни айтинг?
Жавоб: Йоханесбург
2-Мавзу: Аёлни топинг
10-Савол: У Россияда генерал-майор унвонига сазовар бўлган ягона аёл ҳисобланади. Савол: У ким?
Жавоб: Валентина Терешкова
20-Савол: 1970 йил Буюк Британия таълим вазири пайтида ўқувчиларга бериладиган текин сутни бекор қилгани учун уни Milk snatcher деб аташган. Савол: Уни кимлигини айтинг?
Жавоб: Маргарет Тетчер
30-Савол: Тўлиқ исмида Жизе́ль Но́улз-Картер каби давом этадиган фамилия ва шарифни кўриш мумкин. У фаолиятини Destiny’s Child солисти сифатида бошлаган. Савол: Ушбу 33 ёшли АҚШлик қўшиқчини айтинг?
Жавоб: Бейонс
40-Савол: Айтишларича унинг йўқолиб қолишига барча аёлларда бўлгани каби севги сабаб бўлган. Савол: Қизлик номи Лэди Мэллоун бўлган ушбу аёл ким?
Жавоб: Агата Кристи
50-Савол: Ушбу аёл 1987 йил 7 августа АҚШ дан Россиягача сузиб ўтган
дунёдаги биринчи одам бўлиб тарихга кирди. У АҚШнинг “Кичик Диомид” оролидан Россиянинг “Катта Диомид” оролигача сузиб ўтган. Савол: У ким?
Жавоб: Линн Кокс
3-Мавзу: Асарлар
10-Савол: АҚШда Нью Йорк кутубхонаси баёнотига кўра ушбу китобни ўқиб одамлар ўзини бахтсиз сезишган. БААда эса бош қахрамон чўчқа бўлганлиги учун тақиқланган. Савол: Ушбу асарни айтинг?
Жавоб: Молхона
20-Савол: Пабло Неруда ушбу асарни “Дон Кихот” дан кейинги испан тилидаги энг катта ғалаба ва кутилмаган янгиликдир деганди. 1967 йил босилиб чиққан ушбу асарни айтинг?
Жавоб: Ёлғизликнинг юз йили
30-Савол: Зулфу Ливанелли бу асарни нега ёшлар орасида оммавий равишда ўз жонига қасд қилишга сабаб бўлганини тушунмаганини айтади. 1774 йил ёзилган ушбу асарни айтинг?
Жавоб: Ёш Вертернинг кундалиги
40-Савол: Ушбу АСАР асосида 2013 йил суратга олинган фильмга ҚОРА танли Стив Маккуин режиссиёрлик қилган. Савол: Ушбу асарни айтинг?
Жавоб: 12 йил қулликда
50-Савол: Федор Достаевскийнинг хиёнаткор аёл ҳақидаги “Айрилмас ер” асарида таржимон 1856 йил Парижда ёзилган асарга ҳавола қолдирган. Савол: Ушбу асарни айтинг?
Жавоб: Бовари хоним
6-гуруҳ
1-Мавзу: Ёзувчилар
2-Мавзу: Давлатлар
3-Мавзу: Олимпиада 2024
Мавзу: Ёзувчилар
10-Савол: Ўзининг қайд этишича У 1828 йил 28 августда Крапивен уезди, Тула вилояти, Ясная Поляна касабасида туғилган экан. Савол: У ким?
Жавоб: Лев Толстой
20-Савол: Ёзувчи шунингдек 1793-1796-йил “Вилхелм Майстернинг ўқиш йиллари”, 1821 -1829-йил “Вилхелм Майстернинг дарбадарлик йилари” романлари ҳам ёзган. Савол: УШбу ёзувчи ким?
Жавоб: Иоганн Вольфганг Гёте
30-Савол: Ушбу ёзувчининг букрлиги тўғрисида маълумот топилмади. Унинг машҳур асарлари Кун кетидан кун ўтар, Тенгсиз тупроқ ҳисобланади. 1968 йил Амальфида вафот этган ушбу Нобел мукофоти соҳиби ким?
Жавоб: Салваторе Квазимодо
40-Савол: У Бирмадаги Британия полицияси офицери бўлиб ишлаган ҳамда биринчи асар шу ҳақда. Савол: Ушбу ёзувчи ким?
Жавоб: Жорж Оруэлл
50-Савол: Ушбу ёзувчи 18 асрда яшаган бўлиб ўзининг 18 аср инглиз жамияти хилма-хил қатламларининг турмуши ва ахлоқи кенг тасвирлаган “Родерик Рэндомнинг саргузашти” романи билан машҳур бўлган. Савол: Ушбу инглиз ёзувчисини айтинг?
Жавоб: Тобайас Смоллелт
2-Мавзу: Давлатлар
10-Савол: Ушбу давлат испан тилида сўзлашувчи энг кўп аҳоли яшайдиган давлат ҳисобланади. Савол: Қайси давлат?
Жавоб: Мексика
20-Савол: Дунёда фақатгина икки давлат океанга чиқиш учун камида 2 та давлатни кесиб ўтиш керак. Уларни бирини Ўзбекистон. Савол: Иккинчисини айтинг?
Жавоб: Лихтенштейн
30-Савол: Ушбу давлатни ўз аҳолиси Al-Imārāt Al-‘Arabiyyah Al-Muttaḥidah деб атайди. Савол: Ушбу давлатни айтинг?
Жавоб: БАА
40-Савол: Ушбу давлатдаги расмий тиллар зулу, хоса, африкаанс, инглиз, Шимолий Сото, Тсвана, Жанубий Сото, Тсонга, Свазиси, Венда, Жанубий Ндебеле тиллар ҳисобланади. Савол: Давлатни айтинг?
Жавоб: ЖАР
50-СавоЛ: Ушбу давлат сайёрадаги энг кўп кўллар мавжуд бўлган давлат саналади. Бу ерда дунёнинг қолган барча кўлларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ кўллар мавжуд. Савол: Давлатни айтинг?
Жавоб: Канада
3-Мавзу: Олимпиада 2024
10-Савол: Ушбу боксчининг амакиси Шерзод Ҳусанов ҳам2000 ва 2004 йилги Олимпиада иштирокичиси, 2001 ва 2003 йилги жаҳон чемпионатларида бокс бўйича совриндор бўлган. Савол: Ушбу чемпион боксчимиз ким?
Жавоб: Лазизбек Муллажонов
20-Савол: Олимпиаданинг футбол баҳсларида ушбу футболчи 7 та гол билан тўпурар бўлди. Савол: Ушбу Африкалик футболчини айтинг?
Жавоб: Софиан Рахими
30-Савол: Ушбу рўйхатда Бангладеш, Боливия, Гондурас, Яман каби давлатлар олимпиадада бирлаштирувчи сабабни бир неча сўзда айтинг.
Жавоб: Олимпиадада медал қўлга кирита олмаган.
40-Савол: Ушбу давлат вакиллари 4 киши билан қатнашиб 1 та олдин медални қўлга киритишди. Аршад Надим 28 йилдан сўнг давлати учун медал келтирди. Савол: Ушбу давлатни айтинг?
Жавоб: Покистон
50-Савол: Ушбу спортчи Сент Люсия тарихидаги давлати учун биринчи олтин медал қўлга киритган спортчига айланди. Савол: Ушбу спортчи ким?
Жавоб: Жулиен Альфред