Шахид

Шахид


Мусулмон, тохир (пок), балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик хукмлари унга собит бўлмаган одам шахиддир.

Бас, ундан кийимидан бошка нарса ечилади. Кафани батамом бўлиши учун кийими зиёда ёки ноқис қилинади. Уни ювилмайди ва жаноза намози ўкилади. Уни қони билан дафн қилинади. Кимни мисрда ўлдириган холда топилса ва унинг қотили билинмаса ёки биров жарохатланганидан кейин хаётдан бахраманд бўлса: ўхласа, таом еса, ичса, даволанса, чодирнинг ичига олинса, марака майдонидан тирик холда олиб чиқилса, эс-хуши жойида бўлган холда тўлиқ бир намоз вақтича қолса ёки васият қилса, улар ювилади ва намоз ўкилади.

Фасод ишлар, боғийлик ва йўлтўсарлик қилганининг жазоси учун қатл қилинганлар ювилади, аммо жаноза ўқилмайди. «Шахид» сўзи «шохид бўлинган» деган маьнони билдиради. Яни ўлимига шохид бўлинган, дегани. Шахиднинг ўлимига фаришталарнинг жуда хам катта жамоаси хозир бўлиб, гувох бўлганидан, уни шахид дейилади.

Шунингдек, шахиднинг маьноларидан яна бири шуки, унинг жаннатга киришига шохидлик берилгандир. Шахидлар иккига бўлинади:

Хакикий ва хукмий шахидлар.

Қуйида хакикий шахид кимлиги тарифланади.

Мусулмон, тохир (пок), балоғатга етган, зулм ила қатл килинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик хукмлари унга собит бўлмаган одам шахиддир. Демак, хакикий шахид куйидаги сифатларга эга бўлиши лозим:

1. Мусулмон. Ғайримусулмон одам шахид бўлиши мумкин эмас.
2. Тохир (пок). Хайзли, нифосли ва жунуб бўлса, ювилади.
3. Балоғатга етган. Кичик болалар хам ювилади.
4. Зулм ила қатл қилинган. Қотил эса уруш холатидаги кофир, боғий, йўлтўсарлар бўлади. Улар мусулмонни бевосита қатл қилсалар хам ёки уловини чўчитиб юборганлари сабабли йикилиб ўлса хам, кемасини куйдириб юборгани сабабли куйиб ўлса хам, хуллас, мусулмоннинг ўлимига сабаб бўлсалар, қатл қилинган шахс шахид бўлади.
5. Ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган. Бунга хато тариқасида бировни ўлдирган одамга хун тўлаш вожиб бўлиши мисол бўлади.
6. Тириклик хукмлари унга собит бўлмаган. Яьни жарохат етганидан кейин дархол ўлган бўлиши керак. Бас, ундан кийимидан бошка нарса ечилади. Мазкур шахидни дафн қилишга тайёрлаш жараёнида унинг пўстин, дўппи, махси ва қурол каби асл кийим бўлмаган нарсалари ечиб олинади. Кафани батамом бўлиши учун кийими зиёда ёки ноқис қилинади. Мухими, унинг шахидлик аломатлари боқий қолиши лозим.

Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Ухудда қатл бўлганлардан темир ва тери ечиб олиниб, қонлари ва кийимлари ила дафн қилинишларига амр қилдилар».

Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. Уни ювилмайди ва жаноза намози ўқилади. Уни қони билан дафн қилинади.

Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам Ухудда қатл бўлганлардан икки кишини бир кийимга жамлар эдилар. Сўнгра: «Икковларидан қайси бири Курьонни кўп билади?» дер эдилар. Улардан бирига ишора қилинса, ўшани лахадга олдин қўяр эдилар. Ул зот:

«Буларга қиёмат куни мен гувохман», дедилар. Уларни қонлари билан дафн қилишга амр қилдилар. Ювилмадилар хам, уларга намоз хам ўқилмади».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Абу Ханифа рахматуллохи алайхи эса: «Шахидга намоз ўқилади, чунки бошқа хадисда Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг Ухуд шахидларига намоз ўқиганлари хам ривоят қилинган», дейдилар.

Уқба ибн Омир розияллоху анхудан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Ухудда қатл бўлганларга саккиз йилдан сўнг намоз ўқидилар. Худди тириклар ва ўликлар билан видолашгандек бўлдилар. Сўнгра минбарга чиқдилар ва:

       «Албатта, мен сизларнинг олдингиздаги фаратингизман. Мен сизнинг устингиздаги гувохингизман. Албатта, сизга ваьда қилинган жой хавздир.

Албатта, мен унга мана шу мақомимдан назар солиб турибман. Албатта, мен сизларнинг мушрик бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин мен сизларнинг дунёга берилишингиздан ва уни талашишингиздан қўрқаман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган. Хоким ва Байхакий Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қиладилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Ухуд куни  Хамза хақида амр қилдилар. Уни қибла томонга қуйилди. Ул зот етти такбир айтдилар. Кейин унга шахидлар жамланди. Хаттоки Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам унга етмишта намоз ўқидилар». 

Кимни мисрда ўлдирилган холда топилса ва унинг қотили билинмаса, ювилади. Чунки бу холатда ўликнинг эгаларига хун тўланади.

Ёки биров жарохатланганидан кейин хаётдан бахраманд бўлса: ухласа, таом еса, ичса, даволанса, чодирнинг ичига олинса, марака майдонидан тирик холда олиб чиқилса, эс-хуши жойида бўлган холда тўлик бир намоз вақтича қолса ёки васият қилса, ўларни ювилади ва намоз қилади. 

Саьд ибн Муьоз розияллоху анхуга Хандак урушида камон уки тегиб жарохатланганида ва кейин масжидда вафот этганида, Расулуллох соллалложу алайхи васаллам у кишини виб, жаноза ўқиганлар. Мазкур холатда ўлганларга шахиднинг савоби бўлади. Фасод ишлар, боғийлик ва йўлтўсарлик қилганининг жазоси учун қатл қилинганлар ювилади, аммо жаноза ўқилмайди. Хазрати Али розиялложу анхунинг Нахравон ахлига жаноза ўқимаганлари бўнга далилдир. Улар жиноятчи бўлганлари учун шу тарзда хорланади ва бошқалар ибрат олишлари йўлга қўйилади.

Manba: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kifoya 1-kitob

Report Page