Шафтоли дарахтларини суғориш

Шафтоли дарахтларини суғориш

Томчи канал

Шафтоли дарахтларининг суғориш коэффиценти (Кс) Ўзбекистон шароитидаги буғланиш (йил фаслига мос равишда ўзгарадиган) даражасига асосан белгиланади. Шафтоли дарахтларининг мавсумий суғориш меъёри мавсумий ёинлар миқдорига боғлиқ равишда 4500-7500 м3/га оралиғида ўзгаради. Суғориш даври тупроқнинг намлиги, дарахтларнинг баҳордаги гуллаши ва барг ёзиши муддатларига боғлиқ равишда бошланади.

Сув етказиб беришдаги кескин ўзгаришлар экинлар ҳосилдорлигини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, бу ҳолат шафтоли дарахтларининг гуллаши, мева тугиши ва меваларининг ривожланиши даврларида (Ўзбекистон шароитида апрелдан то июнгача бўлган даврда) кузатилади.

 

Шафтоли дарахтларини томчилатиб суғориш яхши самара беради. Бунда катта дарахтлар қаторлари ёнига 2 қатор, кўчатлари зич экилган майдонларда эса ҳар бир дарахт қатори ёнига 1 қатор суғориш шланги ётқизиш тавсия қилинади. Суғориш шлангининг томизгичлари орасидаги масофа одатда 0,5-0,6 метр қилиб белгиланади. Бунда ҳар бир томизгичнинг сув сарфи 2-4 л/соатга тенг бўлади. Суғоришлар дала тупроғининг механик таркибига қараб ҳар 1-3 кунда ўтказилади. Шафтоли дарахтларини суғориш учун суғориш шлангига ташқаридан ўрнатиладиган томизгичли томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Report Page