Шаҳрисабзда яна бир болалар оромгоҳи фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабзда яна бир болалар оромгоҳи фойдаланишга топширилди


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига қарашли “Зиё чашмалари” болалар оромгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

        Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, халқ таълими бошқармаси, ушбу оромгоҳга дам олиш учун келган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

          Ёз мавсуми давомида ушбу оромгоҳда 1200 нафар ўқувчининг ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. Шунингдек, оромгоҳда Президентимизнинг беш ташаббуси ижроси доирасида болаларни китобхонлик, спорт, санъат билан шуғулланишлари ва турли тўгаракларда иштирок этишларига алоҳида эътибор қаратилган.

           Оромгоҳда болалар ва ўсмирлар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этиш имконияти ҳам мавжуд.

              Суратларни Мурод Комилов олган.

                            Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати .