Шаҳрихон пичоқларининг халқаро нуфузи ошиб бормоқда

Шаҳрихон пичоқларининг халқаро нуфузи ошиб бормоқда


Шаҳрихонда устазода пичоқчилар сулоласининг 7-авлоди Раҳматхўжа Алихўжаевни ҳамма жуда ҳам ҳурмат қилади. У нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки жаҳон бўйича ўтказилаётган кўплаб танловларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Унинг санъат даражасига кўтарилган пичоқчилик буюмлари кўпчилик эътиборини тортаётир. Шу билан бирга, Шаҳрихон миллий пичоқларининг халқаро обрўсини янада оширмоқда.

Бугунги кунда ҳам пичоқчилик ҳунари ёшлар томонидан иштиёқ билан давом эттириб келинмоқда. Ҳозирда Шаҳрихонда 400 дан ортиқ хонадон аҳли пичоқчилик билан шуғулланаётир. Улар томонидан тайёрланган пичоқчилик буюмлари юртимизга келган сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билан сотиб олинмоқда. 

Шунингдек, 2020 йилда "Ҳунарманд" уюушмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, пичоқ устаси Алихўжаев Рахматхўжа Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page