Шаҳар ҳокими маънавиятчиларни нимага чорламоқда?

Шаҳар ҳокими маънавиятчиларни нимага чорламоқда?

@nurafshanziyo

Бугун Нурафшон шаҳар 10-умумтаълим мактабида шаҳардаги умумтаълим мактабларининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда шаҳар ҳокими Музаффар Салиев иштирок этиб, маънавиятчилар билан очиқ мулоқатда бўлди. Самимий ўтган суҳбатда эркин фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев ижодкорларининг ижодий машқлари ташвиқотида барча оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилишимиз лозимлиги, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятига бўлган иштиёқини оширишни таъминлаши кераклигини таъкидлади.

Маънавият соҳаси мутахассислари шаҳар ҳокимига ўз фаолиятларини, шунингдек таклифларини билдиришди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Шухрат Ражапов тарғиботчиларга янги иш фаолиятларида белгиланган вазифалар билан таништирди.

Бир қатор вазифалар белгилаб олинди.


@nurafshanziyo



Report Page