ШУКРОНАЛИК – МЎМИННИНГ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТИ!

ШУКРОНАЛИК – МЎМИННИНГ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТИ!

Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Инсон боласи бу дунёда омонат эканлигини яхши билади. Аллоҳ таоло томонидан мукаррам ва азиз қилиб яратилганлигини, унга ақл-идрок берилганлигини, омонат умр берилганлигини ҳам яхши билади. Унинг яратувчиси борлигини ҳам, умри охирлаб унга қайтишлигини ҳам сезиб юради… лекин била-туриб ўзини ҳалокатга ташлайдиган, тоза йўл туриб чангалзордан юрадиган, илонни чақишини билиб у билан ўйнайдиган, ботқоқни билиб туриб унга ботадиганлар ораларимизда йўқ эмас.

Алҳамдулиллаҳ юртимиз тинч осмонимиз мусаффо, хотиржам фарзандларимиз билан, дўст-у ёрларимиз билан, ота-оналаримиз билан биргамиз! Шукр қилишингиз учун яна нима етишмаяпти, айтинг?

  • Топаётган нонингизни, ризқингизни сизга ким беряпти?
  • Сиз уни қаердан олдингиз?
  • Агар фақир бўлсангиз, мискин бўлсангиз нима қилардингиз?
  • Агар сизни оёғингиз бўлмаганида нима қилардингиз, қўлингиз бўлмаганидачи?
  • Гапиришга тилингиз бўлмаганидачи? – нима қилардингиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар: “исломга мушарраф бўлган, унинг ахлоқ асосларига эргашган, ҳалол топганига қаноат қилган ва қаноатли бўлган кимсалар нақадар бахтиёрдир” деганлар. 

Албатта сабр қилсак иншааллоҳ юртимизга кириб келган касалликдан ҳам фориғ бўламиз. Баъзида ижтимоий тармоқларда сабрсиз, ношукур инсонларни борлигини кўриб  қуръони каримдаги мана бу оятни эслатгинг келади; “бас мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!” баккара сураси 152 оят.

Оли имрон сураси 145 оятида эса “Шукр қилувчиларга ҳушхабарини баён қилади “Шукр қилувчиларни эса албатта мукофотлаймиз”.

Муҳаммад ибн Хонеъ бир шеригидан ривоят қилади: бир киши абу хозимдан сўради:

- Кўзнинг шукри нима?

- Яхшиликни кўрганда эълон қилиш.

- Қулоқнинг шукри нима?

- Яхшиликни эшитганда эслаб қолиш, ёмонликни эшитганда эса яшириш.

- Қўлнинг шукри нима?

- Ўзингники бўлмаган нарсага узатмаслик ва ундаги Аллоҳнинг ҳаққини ман қилмаслигинг.

- Қориннинг шукри нима?

- Пастки қисми таом, юқори қисми илм бўлишидир.


Хоний ал-Ҳаж “Солихлар гулшани” китобида келтиради.

“Бир одам Абдуллоҳ ибни Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида гапириб кўп хато қилди. Шунда Абдуллоҳ ибни Аббос розияллоҳу анҳу ўзининг бир қулини чақириб уни озод қилдилар. Халиги одам бунинг сабабини тушунмай - бу нимани шукронаси? - деб суради. Абдуллоҳ ибни Аббос розияллоҳу анҳу - Аллоҳ мени сенга ўхшатиб кўймаганининг шукронаси” дедилар.

Халқимиз шукр қилиб, сабр-тоқат билан нафас оладиган халқ. Тарихга назар солайлик Имом Бухорий, Имом Термизий албатта кўз ўнгимизда буюк мухаддислар кўринади ва улар билан фахрланиб, Термизийлар, Бухорийлар авлодларимиз деб бошимизни маҳрур кўтариб юрамиз. Афсуслар бўлсинки бизнинг соф динимиз тинчлик ва поклик рамзи бўлган ислом динимизни  ўзларича талқин қилиб ёшларимизни эътиқоди нақшлигу - илмсиз фуқароларимизни онгини захарлашга уринаётган кимсалар борлигидан нафратланиб кетасан киши. Унинг устига ўзимизнинг тилимиздан гапираётган асли ўзбекистонлик экани нафрат уйғотади. Яна сизлар золимлар авлодидансиз дегинг келади ва шундай ҳам.

Эй Аллоҳ таоло ақл берган ақл эгалари наҳотки кўзингиз бору - кўролмаяпсиз, қулоқларингиз борку – эшитмаяпсиз? Ислом дини қандай дин эканлигини, қандайин гўзал ва пок тинчлик дини эканлигини наҳотки билмасангиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳақиқий мусулмон инсонни мадҳ қилиб, “ҳақиқий мусулмон шундай мусулмонки унинг қўли ва тилидан бировга озор етмайди» деганлар. Қачон интернет тармоқларига кирсам фитна-фасот, яна биттаси ватанпуруш ватанини ёмонлайди. Яна ҳадис ва қуръондан гапирганига қаранг. Оли имрон сурасининг 7-оятида “Аммо дилларида оғиш бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва ўз талқинига мувофиқ маъно бериш учун унинг (қуръоннинг) муташобех оятларига эргашадилар. Ҳолбуки ундай оятлар таъвилини (асл маъносини) фақат Аллоҳнинг ўзигина билади”.

Шунинг ўзи ўшаларга яъни, ватанпурушларга далил бўла олади азизлар. Аммо уларда қулоқлар бор лекин, эшитолмайди, кўзлар бор кўролмайди.

Шу ўринда яна бир нарса, уларнинг маърузаларини эшитиб, уларни устоз деб юрганлар эшитинг: мана юртимизда диний соҳада фаолият олиб бораётган қанчадан қанча олиму-уламоларимиз бор, нега энди чет элда фитна-фасод тарқатаётган қўштирнок ичидаги шайх олимларга эргашяпсиз, агар нияти, йўли тўғри бўлганида Аллоҳ рахмат қилсин фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби китобларни, яхши номларни қолдирган бўлар эдилар.


Термиз тумани имом ноиби Я. Очилов

Report Page