“ШОВОТ-ГУРЛАН-АМУДАРЁ” ВОКЗАЛ-СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ 

“ШОВОТ-ГУРЛАН-АМУДАРЁ” ВОКЗАЛ-СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Гурлан тумани ҳудудидан ўтувчи “Шовот-Гурлан-Амударё” темир йўл линиясини янгидан қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Бугун Гурлан туманида “Шовот-Гурлан-Амударё” вокзал-станция қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раиси А.Раматов, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.Закиров, вилоят ҳокими Ф.Эрманов, туман ҳокими М.Ачилов, секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, нуроний отахонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.

 Гурлан тумани “Шоликор”, “Олға”, “Бирлашган” “Дўсимбий” қишлоқлари ҳудудидан ўтувчи “Шовот-Гурлан-Амударё” темир йўл линиясининг узунлиги 25 кмни ташкил қилади. Мутасадди ташкилот раҳбарлари мазкур темир йўл қурилиши лойиҳаси билан танишиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар. Нуроний отахонлар юртимиз тинчлиги ва бошлаётган хайрли ишларимиз ривожини тилаб дуо қилдилар.

 Албатта, Гурлан туманида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар келгусида аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда туман иқтисодини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page