ШОТУТ..

ШОТУТ..


Наргиза Камалова

Шотут Ўзбекистонда қадимдан экиб келинади. У бошқа тут турларига нисбатан секин ўсади. Меваси тўқ қизил, қора, сершира, хушбўй ва шифобахш бўлиб, таркибида 25-27% қанд, шунинг­дек турли витамин ва минерал моддалар бор. Шотут баҳор ойи­да кечроқ уйғонади. Боғ ва ҳовлиларга икки йиллик кўчатлари экилади. У уруғдан чиққан тут ниҳолига пайванд қилиб кўпайтирилади. Дастлабки йиллари баҳорда бутаб шакл берилади. 4-5 йилдан сўнг аста-секин ҳосилга киради.

Унинг меваси июнь ойидан сентябрь ойигача пишиб етилади. Шотут меваси ва барги қайнатмаси халқ табобатида қон босимини пасайтирувчи, муртак безлари ҳамда милк касаллик­ларини даволашда ишлатилади. Айниқса, шотутнинг сиркаси инсон саломатлиги учун жуда фойдалидир.

Шотут сиркаси организмдаги қонни суюлтиради, қон таркибидаги барча моддаларни ювиб, холестерин (ёғ) ва қанд моддаси меъёрда бўлишини таъминлайди. Қон босимини бир меъёрда ушлаб туради, инсульт келиб чиқишининг олдини олади. Қандли диабети бор беморларга тавсия этилади.

Шотут сиркасини истеъмол қилиш тартиби: юрак қон томир ва қандли диабет касаллик­лари бор бўлганлар биринчи ҳафтада кечки овқат вақтида (олдингизга овқат келтирилганида) ҳар куни бир ош қошиқдан ичиши керак. Қандли диабети бўлган беморлар қайси овқат қанд моддаси ошишига сабаб бўлишини ҳисобга олиб, иккинчи ҳафтада икки кунни ўзлари белгилаши керак. Кейинги ойлардан ҳафтада бир маротаба ичиш кифоя қилади. Ушбу тартибга тўлиқ риоя қилинса, қон босими ўйнамайди, қон таркибидаги моддалар ҳам меъёрида бўлади.

Ошқозони касал одамнинг ичиши, шунингдек, илитиб ёки иситиб ичиши ҳам тавсия этилмайди. Юқоридаги ичиш тартибига риоя қилинмаса, беморнинг қони ҳаддан ташқари суюлиб кетиб, бирор жароҳат олганида қонни тўхтатиш қи­йин бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сиркани бир ош қошиқдан кўп ичмаслик керак.

Шотут сиркаси таркибида калий, кальций, магний, нат­рий, фосфор каби микроэлементлар бор.

Сирка – сизга шифокор тавсия қилган дориларнинг ўрнини босмайди, аксинча, қон суюлганидан кейин тавсия этилган дориларнинг яхши таъсир этишига сабаб бўлади. Овқатларнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, яхши ухлайсиз. 1 йил давомида мунтазам ойига 3-4 кун бир ош қошиқдан шотут сиркаси истеъмол қилиб юрганда, қон суюлтирувчи дориларга эҳтиёж қолмайди. Айниқса, жиғилдон қайнаганда 1-2 чой қошиқ сирка ичиш самарали ёрдам беради.

Одам овқат ҳазм қилишга қийналганда, бир ош қошиқ шотут сиркаси ичса, овқат ҳазми яхшиланади. Қон босими ёки қанд моддаси кўтарилишига йўл қўймайди. “Магнит бўрони” таъсирида қон босими ошган беморлар бир ош қошиқ сирка ичиб, бир оз овқатлангандан кейин ўзини қушдек енгил ҳис қилгани кўп кузатилган.

@Uzpharmagency_Flora

Report Page