ШАҲРИЗОД ШОДИЕВ

ШАҲРИЗОД ШОДИЕВ

https://t.me/vaqt_manzili


* * *
Ер айланар ўзи ўқида ҳар кун
Осмон юлдузлари нархланаётир.
Келишув қоғозлар имзоланган,
Тун.
Қайдадир, нимадир чархланаётир. 

Энг сўнгги нафасин ютар "харидор",
Ҳар судда қотиллар оқланаётир.
Яна, учта нуқта(...) ҳаммаси бекор,
Тун.
Қайдадир, нимадир чархланаётир. 

Тун. Қайдадир, нимадир чархланаётир,
Кўкка сачраётир зарралар порлаб.
Осмон юлдузлари нархланаётир,
Тонгни кутаётир юраги борлар.

Report Page