ШАҲРИЁР

ШАҲРИЁР

https://t.me/vaqt_manzili


* * *
Тун.
Қайдадир нимадир чархланаётир,

Сачраб кетди осмонга парча-парча чўғ.
Умрим шуни санашга сарфланаётир,
Ҳали саноқ бошига етганимча йўқ.

Тонг.
Чинқирар очликнинг полапонлари,
Елкамизга чуқурроқ ботмоқда мугуз.
Гоҳи қонаб, гоҳида ҳаяжонланиб,
Не-не улуғ номларни тарк этар нуфуз. 

Кун.
Кундага бошини келтирди саркаш,
Болталарнинг такаббур бошлари осмон.
Омон қолай десанг, юр, изимдан эргаш,
Сени ҳалол ўлимга элтарман омон. 

Шом.
Номусдан нон устун – муҳаббат ҳаром.
Келажакка ўрмалаб кирар хавотир.
Мен фикримни пичоқдай қайрарман мудом.
Тун.
Қайдадир нимадир чархланаётир...

Report Page