ШАҲРИХОНЛИК ЁШЛАР 34,1 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

ШАҲРИХОНЛИК ЁШЛАР 34,1 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА


Бугунги ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланиб, тенгдошлари ҳамда ҳудуддаги хотин-қизларни иш билан таъминлашга ҳаракат қиломқдалар. Бу эса аҳоли даромадини ошириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида “Ёшлар кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жараёнда янги лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Мазкур ҳудудда шаҳрихонлик ёш тадбиркорлар томонидан 34,1 млрд сўмлик текстил ва тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ва шу каби бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. 13 та кичик корхонанинг фаолиятини йўлга қўйиш орқали 469 нафар ҳудуддаги вақтинча ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар иш билан таъминланади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 22 млрд сўмни ташкил этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Report Page