ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ахборот хизмати

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда 2 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала “Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида бўлиб, унга кўра шаҳримизда эҳтиёжманд аҳолининг шакллантирилган рўйхатлар асосида белгиланган ишларни манзилли йўлга қўйиш, тадбиркорлар томонидан уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек секторлар томонидан рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги амалга оширилаётган ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилиб, бу борада тегишли қарор депутатлар томонидан тасдиқланди. 

Сессиядаги иккинси масала, яъни Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини октябрь ойидан анъанавий ва масофавий шаклда босқичма-босқич бошлаш юзасидан шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Отабек Қодиров сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 133-сонли “Мактабгача таълим ташкилотларида янги ўқув йилини сентябр ойидан анъанавий ва масофавий шаклда босқичма-босқич бошлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан шаҳримиздаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари, белгиланган режа асосида санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида иш фаолиятини ташкиллаштириш юзасидан ахборот берди.  

Сессия кун тартиби юзасидан тегишли қароролар қабул қилинди.

Ссессия якунида пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатган бир қатор ҳамшаҳарларимиз рағбатлантирилди. Жорий йилда Президентимиз томонидан пандемия даврида жонбозлик кўрсатган, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрли тадбирларда беминнат кўмак берган, эзгу ишлари билан кўпчиликка ўрнак бўлган фидойи юртдошларимизнинг меҳнатларини муносиб тақдирлаш мақсадида “Меҳр ва саховат” кўкрак нишони таъсис этилган эди. Ана шу кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида ҳамшаҳарларимиз ҳам бор. Бугун уларга ушбу кўкрак нишонлари тақдим этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳаллава оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров кўкрак нишони билан тақдирланганларни муборакбод этди ва саховат ва кўмак борасидаги хайрли ишларининг янада бардавом бўлишини тилади. 

Шунингдек, тадбирда устоз ва мураббийларга ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. “1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан ёшларга таълим-тарбия беришдек шарафли ва машаққатли вазифаларини аъло даражада бажараётган, шаҳримиздаги мактаб таълими ҳамда мактабгача таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган фидойи ва жонкуяр устозларга ҳам кўкрак нишонлари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова устозларни ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этар ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишида соха ходимларининг ўрни жуда катта эканлигини, инсониятнинг жамият билан боғлиқ ҳаёти ўқитувчиларнинг қўлида эканлигини таъкидлади.  

Ҳилола ЭРГАШЕВА.

Report Page