ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Маълумки, жорий йилнинг 14 апрелида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб, аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала ушбу кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифаларга бағишланди.

Сессия давомида айни кунда мутасаддилар, шаҳримиздаги сектор раҳбарлари томонидан маҳаллалар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан тизимли ишлар олиб борилаётганлиги хусусида сўз юритилар экан, ушбу ишларни ташкил этиш юзасидан шаҳар Кенгаши депутатларининг назоратини ўрнатиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шунинг билан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг бешинчи сессияси ўз ишини тугатди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА


Report Page