ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ 

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ 

Ахборот хизмати

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда қуйидаги 13 та масала кўрилди.

1. 2021 йилнинг 9 ойи давомида Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида.

2.Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни 30 фоизга ошириб бажариш борасида жорий йилнинг январь-сентябр ойининг якуни билан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 2021 йил январь-октябрь ойларидаги ижроси ҳамда шаҳардаги кичик саноат зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

4. Меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар.

5. Шаҳарда «Обод маҳалла» дастури доирасида 1-сектор ҳамда 

3-сектор ҳудудидаги «Оқ-олтин» ва «Нуробод» маҳаллаларида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

6. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида 2021 йил 3 чорак якуни билан амалга оширилган ишлари.

7. Каттақўрғон шаҳрининг 2021 йил 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини баланслилигини бузмаган ҳолда кўпайтириш тўғрисида.

8. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказиб берилган маблағларнинг харажат қилиниши тўғрисида.

9. 2021-2022 йилги куз-қиш мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси учун ажратилган маблағларнинг харажат қилиниши тўғрисида.

10. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 3-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида.

11. Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида.

12. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш тўғрисида.

13. “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисоб-варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.

Сессия давомида мутасаддиларнинг кун тартбиги қўйилган масалалар юзасидан ҳисоботлари тингланди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page