ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ахборот хизмати

Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, идора ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияда 6 та масала кўриб чиқилди.  

Дастлаб кун тартибидаги 1-масала Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига бўшаб қолган ўринга 2020 йилнинг 4 октябрь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида шаҳар сайлов комиссиясининг ахбороти юзасидан сўзга чиққан шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Тагаевнинг ахборотига кўра сайловда 1286 та (79%) овоз тўплаб шаҳар Кенгаши депутатлигига рўйхатга олинган, Ўзбекистон “Адолат”социал демократик партиясидан кўрсатилган номзод шаҳар ҳокими Гавҳар Алимовага депутатлик гувоҳномасини топширди. 

-Ҳам вилоят кенгаши ҳам шаҳар кенгаши депутатлиги, сенаторлик бу жуда катта масъулият эканлигини, келгусида Кенгаш ишини, доимий комиссиялар фаолиятини янада жонлантириш, бу ишларда албатта депутатларнинг саъй-ҳаракатлари, фаолликлари орқали амалга оширишни таъкидлаган Гавҳар Алимова сессия ишини бошқаришга киришди. 

Шундан сўнг кун тартибидаги 2- масала Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги сиёсий партиянинг депутатлик гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

3-масала юзасидан сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов Каттақўрғон шаҳрини 2020 йил якуни, 2021 йил 1-ярим йиллик якунлари билан барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажариш юзасидан белгиланган аниқ чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.

Навбатдаги масалалар бўйича шаҳар прокуратурасининг 2020 йилнинг 3-чорак якунида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳамда Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаковнинг 2020 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тинланди.

Сессияда шунингдек, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилги 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган маблағлар тўғрисидаги шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Ф.Садриддиновнинг маълумоти асосида шаҳар кенгашининг қарори тасдиқланди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати   

Report Page