СЕССИЯДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲИСОБОТ БЕРДИ

СЕССИЯДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲИСОБОТ БЕРДИ

Ахборот хизмати

Каттақўрғон шаҳар Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда 6 та масала муҳокама қилинди.

Дастлаб Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланти-риш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтган йилда шаҳримизда олиб борилган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳисобот бердилар. 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайиповнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, шаҳар ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарининг ўтган йил давомида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.  

Сессияда депутатлар томонидан шаҳримизда 2020 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган маблағлар тўғрисида, ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб варағидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун маблағ ажратиш ҳақидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page